Матбуот баёнотларига қараганда, Путин ва Каримов Русия ва Ўзбекистоннинг долзарб муаммолари ҳақида гаплашмаганлар. Ўзбекбоши қандай мақсадда Москвага борганлигига DW аниқлик киритган.
15 апрелда Ислом Каримов ва Владимира Путин орасида бўлиб ўтган музокараларда матбуот баёнларида айтилган мавзулар ҳақида гапирилмаган. Учрашувдан кейин матбуотда президентлар икка тарафлама иқтисодий алоқаларнинг юксак даражада эканлигидан мамнунлигини билдирганлар ва Тошкентлик меҳмон огоҳлантирган “судралувчан терроризм ва экстремизм” масаласини, Ўзбекистон ва Русия ўртасида ҳамколрликнинг энг муҳим омили бўлган Владимир Путин билан шахсий муносабатларни муҳокама қилганлар. Аммо аниқки, Каримов бу мақсадлар учун Москвага бормаган.
Ўрта Осиё бўйича олмон эксперт Беате Эшмент (Beate Eschment)га кўра, бу ташрифнинг бир неча ғаройиб жиҳатлари бўлган. Унинг фикрича, аввало, Каримовнинг Москвага келиши ҳақида жуда кеч хабар тарқатилган. Ташиф давомида бу ҳақда матбуотда кўп хабар тарқатилмаган. Экспертнинг фикрича, ОАВ тарқатган маълумотлар икки Президент ўз давлатлари орасидаги долзарб муаммоларни музокара қилмаганлар, деган таассурот қолдирган.
“Президентлар кун тартида сўмнинг конвертацияси, Руссия бизнеси ширкатларининг Тошкентдаги муаммолари, ўзбек меҳнат муҳожирлари учун виза жорий қилиш масалалари йўқ эди”, дейди олмон эксперт. Унинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати бу ташрифни амалга ошишига ишонмаган бўлиши мумкин. Бунинг сабаби эса маълум эмас…
Ўзбекбошининг Москвага ташрифидан олдинги бир неча ҳафта давомида ОАВ Ислом Каримовнинг соғлиги, унинг меросхўри ва Ўзбекистон Президенти атрофидаги гуруҳларнинг унинг тахти учун кураши масаласини қизғин муҳокама қилганди. Меросхўр сифатида Каримовнинг катта қизи Гулнора ва Бош Вазир ўринбосари Рустам Аъзимовнинг номлари зикр қилинганди.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) лидери Муҳаммад Солиҳ DW га ушбу ташрифнинг хусусиятлари ҳақида қуйидагиларни айтди: Ислом Каримовнинг соғлиқ муаммолари охирги пайтда уни меросхўр масаласида қарор беришга мажбур қилди. “Менинг маълумотларимга қараганда бу меросхўр Москва “ғарбга” яқин, деб ҳисоблайдиган Гулнора Каримова бўлади. Москвага амалга оширилган ушбу ташрифнинг асосий мақсади агар шу масала кун тартибига келадиган бўлса, бу борада Владимир Путиннинг қўллаб қувватлашига эришиш бўлган”, дейди ЎХҲ лидери.
Меросхўр ва қора ранг
Фақат олмон эксперт бу фикрга қўшилмаган. “Суратларда Рустам Азимов Каримов билан ёнма ён ўтирибди. Менимча Каримовнинг меросхўр танлашда Кремлнинг ёрдамига эҳтиёжи йўқдир. Агар ҳақиқатан ҳам Президентнинг катта қизи меросхўр бўладиган бўлса, мен бу мамлакатнинг келажаги қора рангга бўялишига ишонаман”, дейди олмон эксперт.
Ўзбекистонсиз КХШТ: Москва хафа эмас, Тошкент ҳеч нарса йўқотмаган
КХШТ учрашувида Ўзбекистоннинг бу ташкилотга аъзолиги тўхтатилганди.
Ушбу ташриф МДҲ бўйича Русиялик эксперт Андрей Грозинни ҳам таажжубга солган. Унинг фикрича, учрашувнинг расмий кун тартибидаги масалаларни телефон суҳбатида ҳам ҳал қилиш мумкин эди. Расмий ва норасмий ОАВда тарқатилган хабарлар иккала тараф ҳам бу визитга имкони борича кам эътибор қаратишга уринишганини кўрсатади.
“Телевидениеда кўрсатилганларга қараганда иккала Президент узоқ вақт юзма юз суҳбатлашганлар. Каримов соғлом бўлиб кўринсада, Кремлнинг Малахитов залини Грановит салони билан алмаштириб юборди. Аммо бу унинг ёшида кечирса бўладиган хатодир”, дейди Андрей Грозин. Унинг фикрича Каримов Москвага жамоатчилик билишини истамайдиган масалаларни муҳокама қилиш учун тезлик билан сафар қилган. Чунки бу сафар Кремлдан кўра Оқсаройга кўпроқ лозим бўлган.
“Меросхўр масаласи кун тартибида бўлган бўлиши мумкин, аммо ёзилганларга қараганда Каримов эрта индин ҳокимиятни бировга берадиган одамга ўхшамайди”, дейди Андрей Грозин. Унинг фикрича, Кремлнинг бу масалада Каримовни шошилинч ташриф қилишга чорлайдиган бирор таклифи бўлмаган. “Менингча, дейди рус эксперт ўзбек томони ўзининг америкаликларга ён босаётганини хаспўшлашга қарор берганга ўхшайди”.
Рус эксперт, АҚШ кейинги бир икки ойда Тошкентга Афғонистондан чиқиш учун бериладиган ёрдам масаласида иштаҳасини жиловлашни тавсия қилганини таъкидлайди.
“Вашингтоннинг Ўзбекистонни тиш тирноғи билан қуроллантириши ва уни бу минтақада мағлуб бўлмайдиган кучга айлантирмоқчи бўлиши ҳақидаги иддоалар ҳақиқатга мос эмас”, дейди рус эксперт. АҚШ бундай сиёсатнинг минтақада Хитой ва Русия билан муносабатларда жиддий муаммоларга сабаб бўлишини яхши тушунади. Грозиннинг фикрича, бунга ақли етган Каримов Ўзбекистон ва Русиянинг икки томонлама муносабатлари алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, Ўзбекистон АҚШ билан муносабатларда фақат молиявий масалаларни ҳал қилишга уринаётганини таъкидлаш учун шошилинч Москвага келган. Беате Эшмент ҳам Ислом Каримовнинг Москвага сафари Ўзбекистоннинг Русияни ўзаро муносабатларда тамоман ҳисобдан ўчирмаганига ишорат эканлигини таъкидлайди. “Айниқса, дейди у Каримов ўзига маъқул келадиган ислом эсктремизми ва Афғонистондаги аҳвол ҳақида гапирар экан, бу масалада Владимир Путиннинг қўллаб қувватлашини истайди”, дейди олмон эксперт.
Манба: www.dw.de