O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов Путиннинг илтимосини қаноатлантирмади

Каримов Путиннинг илтимосини қаноатлантирмади
136 views
11 December 2014 - 17:16

4Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ бериш борасидаги Путиннинг илтимосини қаноатлантирмади, деб хабар берди россия ОАВ.

Маълумтларга кўра, Каримов ва Путин ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида 2014 йилнинг апрель ойидан бери Қирғизистоннинг жанубий вилоятларига газ беришнинг тўхтатиб қўйилганлиги билан боғлиқ масала кўтарилган. Бироқ Каримов “қайтадан газ етказиб бериш масаласи қўшимча ўрганиб чиқишни талаб қилади”, дея таъкидлаган. Қайд этиш лозимки, “Қирғизган” ОАЖнинг Росия ширкати бўлган “Газпром” томонидан сотиб олиниши ортидан Ўзбекистон Қирғизистоннинг жанубий вилоятларига газ етказиб беришни тўхтатиб қўйганди.

ОАВ хабар беришича, Владимир Путиннинг ташрифи Россия Ўзбекистоннинг 860 миллион долларлик қарзидан воз кечиганлиги билан якун топган. Бундан ташқари россия томони тез орада Божхона иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида эркин савдо ҳудуди яратиш бўйича маслаҳатлашувларнинг бошланиши ҳақида маълум қилган. Ислом Каримов бу борада шарх беришдан ўзини тийган.

ЎХҲ ахборот бўлими