O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов режимининг адолатсизлиги тимсоли Рашид Қодиров ишдан олинди

Каримов режимининг адолатсизлиги тимсоли Рашид Қодиров ишдан олинди
44 views
20 April 2015 - 16:51

indir“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодировнинг ишдан олинди. Бош прокуратурадаги вазият назорати президент девонида давлат маслаҳатчи мақомида ишлаган Ихтиëр Абдуллаев зиммасига юкланди. Бу xабарни Ўзбекистон бошқарув элитасига яқин манбалар Озодликка билдирган бўлса-да, расмийлар бу хабарни изоҳламаётир.

Озодлик манбаларининг иддаосига кўра¸ шу кунларда меҳнат таътилида бўлган 63 яшар Рашид Қодиров зудлик билан президент девонига чақиртирилган ва ўз ихтиëри билан ишдан кетиш тўғрисида аризаси ëздириб олинган.

Айни пайтда Ўзбекистон Бош прокурори лавозимига президент девонида кадрлар масаласи бўйича президентнинг Давлат маслаҳатчиси бўлган Ихтиëр Абдуллаев тайинлангани айтилмоқда. Яна бошқа манбалар эса “Абдуллаев раҳбарсиз қолган Бош прокуратурадаги вазиятни назорат қилиб турибди холос”, деган маълумотни беришмоқда.

1952 йили Андижонда туғилган, ТошДУ (Миллий Университет) ҳуқуқ факультетини тугатган Рашиджон Ҳамидович Қодиров 1980 йилдан бошлаб Ўзбекистон давлат хавфсизлик хизмати (КГБ) тергов бўлимида ишлаган.

Озодлик манбаларига кўра, Рашид Қодиров Ўзбекистондаги яширин бойлардан биридир. Дунëнинг ўндан ортиқ мамлакатида Рашид Қодиров оиласига оид мол-мулк борлиги иддао қилинади.

Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати нашри ўтган йили Рашид Қодиров мулки деб ишонилган Латвиядаги иккита вилланинг фотосуратини чоп қилган эди.

Айни нашрда Қодировнинг Швейцария¸ Австрия ва Чехияда кўчмас мулклари борлиги даъво қилинади.

Озодлик мухбирлари бу иддаоларни тасдиқловчи Латвия кўчмас мулк реестларига доир ҳужжатларни кўрган.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2013 йил ëзган твитларида Ўзбекистон МХХси Рашид Қодировни “қўрқув исканжасида ушлаб туришини” ëзган эди.

Озодлик манбаларининг ишонишича, Ўзбекистон Бош прокурорининг ишдан олиниши ортида МХХ¸ хусусан¸ унинг раиси Рустам Иноятов турибди.

ЎХҲ ахборот бўлими