O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов сиёсатининг ниқоблари

Каримов сиёсатининг ниқоблари
167 views
27 February 2013 - 17:54

maskКаримов сиёсати йиллар давомиида шаклланган қаттол сиёсатдир.  Улкан жиноий принципларга асосланган бу сиёсат қоғозбозлик ҳамда расмиятчилик орқали ўз фаолиятини бажаради.

Каримов сиёсати улкан алдов базасини ташкил этади,  тизимнинг ҳар бир соҳасида уни панада тутувчи “ниқоб” мавжуддир.

Диний ниқоб

Тузумни танқид қилувчилар учун экстремистик номлар бевосита “диний ниқоб” ортидаги сиёсатдир.

Бундай ниқобнинг яратилиши Давлатнинг Халқ олдидаги бевосита ниқобидир.  Халқнинг аксарият қисми мусулмон жамоат бўлгани боис бу табақа вакиллари доим адолат истайдилар.  Давлатнинг шаръий қоидаларга зид фаолияти мусулмонларни бирлашишга ҳамда адолат ўрнатишга ундайди.  Мана шунинг учун диний уюшмаларга барҳам бериш мақсадида Давлат уларга турли номлар бериш билан “экстремист” ва ҳ.к. ниқобдан фойдаланади.

Бу ниқоб орқали адолат учун курашган хар қандай фуқарога “ваҳҳобий”,  “ҳизбут-тахрир”,  “террор”,  “нурчи”,  “акромий” ва ҳоказо қора номлар билан атайди ва уларни омма учун бўрттирилган ва ахлоқсиз тубан ҳолатда қўпорувчи сифатида таърифланади.  Аслида эса улар оддий мусулмонлар холос.  Бу ниқоб фақатгина илм эгаларини эмас, балки барчани, хусусан, адолат истаб ҳақиқатни айта олган фуқароларни ҳам мазкур номлар билан “хоин” дея эълон қилади.

Бундай экстремистик ниқоб Давлат сиёсий тизимининг ҳимояси учун ниқобдир.  Омманинг руҳиятига ўта тажовузкор қилиб таърифланган бу каби инсонлар хақида ёш авлод назарида ўз-ўзидан уларга нисбатан душманлик кайфияти шаклланади, ваҳоланки, улардан бири унинг отаси ёки онаси бўлса ҳам.  Бу ниқоб фақатгина эркин фикрловчи ёки зиёли кишиларни йўқ қилиб қолмай,  мазкур жиноятга тортилган кишиларни оммага ўта ваҳший,  ўта инсоний сифатлардан йироқ ҳолатда таърифлайди ҳамда номлайди,  натижада жамиятда уларга нисбатан кўр-кўрона хусумат сақловчилар кўпая боради,  улардан ўзларини нари тутишади,  жирканч махлуқ сингари нигоҳ ташлашади ёки баёний фикрларида ҳам шу холат акс этади ёхуд улар диндан узоқлашишади.

Каримов сиёсатида “Диний экстремизм” ниқоби бу – унинг энг олий ҳамда энг кўп натижа берган ниқобидир.  Бу ниқоб президентнинг илк фаолият кезларидан бошланган ниқобидир.  Бу ниқоб остида Каримов айнан ўз фуқаролари орасидаги соғлом фикрга эга кишиларни бирма-бир йўқ қилади ва йўқ қилмоқда.

14-феврал “Халқаро севишганлар куни”,  “Ёшлар” телерадиоканали орқали танқидий кўрсатув оммага намойиш этилди.  Бунда асосий мавзу ёшларни беҳаёлик кўчасидан қайтариш,  ҳамда миллий қадриятларимизга зид маросим экани илгари сурилди,  мусулмонлар учун бу кунда “фаол” бўлиш тубанлик деган фикр мақсад қилинди,  аммо асл муддао бошқа – бир вақтда гавжум тўпланган кўп сонли ёшлар Давлат учун таҳлика туғдиради.  Давлатнинг бундай “миллийликни” ёки “динни” рўкач қилишдек ниқоби остида келгуси жараёнларда Халқ оммасидан хавфсирашдек мақсадлар ётади.

Каримов сиёсати хеч қандай маънавий ва диний принципларни ўз ичига олмайди,  у муайян бир қолипга эга эмас,  ўзгарувчан ҳамда тусланувчан.

Порахўрлик сиёсати

Каримов сиёсатида “порахўрлик” ниқоби ҳам улкан аҳамият касб этади.  Бу ниқоб остида турли қатлам вакиллари шаклланади ҳамда ўзаро боғлиқ бўлади.  Бу принцип Халқдан маълум миқдорда моддий базанинг ўмарилиб турилиши ҳамда ўзаро ишончсизлик келтириб чиқиши учун керак,  агар қуйи табақа ижтимоий муаммоларини ҳал қилиши учун ўзидан юқори табақага моддий ёки бошқа тарзда пора беради,  аммо улар бир-бирини тенг кўрмайди ҳамда ўзаро иттифоқ бўлмайди,  агарда қуйи табақа юқори мартабага эришган тақдирда ҳам ўзидан қолган қуйи қатламга иттифоқ бўлмайди.

“Пора” ниқобининг кенгайиши ҳаром луқмага мойил кишиларни кўпайтиради,  бу Каримов учун жуда зарурдир,  агарда мансабдор раҳбарлар ўз касбларига содиқ бўлсалар ҳамда уни суистеъмол қилмасалар, бу Каримов учун муаммодир,  чунки улар хақиқатни ва адолатни истаб қолишади,  лекин улар порахўр бўлса айни муддао,  ҳар қандай буйруқлар бажарилади,  жон ширин бўлгани каби курси ҳам ширин бўлади.  Мана нега раҳбарларнинг аксарияти порахўр.

Бу холатнинг Давлат учун фойдали тарафи шуки,  ҳар бир порахўр раҳбар Халқни бирлаштирмайди,  бўйин эгдиради яъни қўлига қаратади.  Порахўрлик мазкур сиёсатнинг ниқобий тизимларидан биридир,  шунинг учун Давлат бу иллатни қоралайверади аммо барҳам бермайди.  Бу ниқоб ҳатто диний идораларида ҳам кенг тарқалиши – бунинг сабабидир.  Бу ниқоб яна шундай тушунчаларни келтириб чиқарадики,  фуқаролар онгида “ходимлар порахўрлар,  шу сабаб шикоятларимиз юқорига етиб бормайди” деган фаразлар шаклланади, яъни бутун айб порахўр зодагонларга ағдарилади.  Агарда порахўрлик,  Давлатнинг ниқобий принципларидан бўлмаганида эди, бу ниқоб ҳар соҳада бирдек илдиз отган бўлмас эди.

Каримовнинг “ижобий хурмат” ниқоби ёхуд “халоскор” куриниши

Бу ниқоб энг мухиб ниқобдир.  Халқни доимий ўзига эргаштириш учун бу ниқоб “шох” ниқобдир.  Каримов доим “бир ишни бажарилишида иккинчи қўлдан фойдалан” қоидасига амал қилади.  Хеч қачон оммада салбий фикр уйғотадиган амалиётларда иштирок этмайди қайтанга салбий фикр амалиёти муаллифларини жазолаш ёки танқид қилиш амалиётларида намоён бўлади.  Бу билан у “ижобий хурмат” ниқобини қўллайди (мас:  Ўш,  Чалалобод воқеалари).  Каримов мамлакатнинг барча вилоятлари хатто қишлоқларида “Халоскор” қиёфа яратади.  Бунинг учун хар қадамда унинг хушрўй Суратлари ҳамда маъноли,  ибратли иборавий нутқлари афиша этилади ва мадх этилади.

Хар бир Давлат корхонаси,  ташкилотлари шундай иборалар билан безалади,  гўёки бу барча нарсаларнинг асосчиси ва хомийси Каримов деган фикр туғилиши учун.  Хар қандай тадбир,  йиғин,  оммавий амалиёт,  махалла йиғинлари,  мактаб йиғинлари ва тадбирлари,  хаттоки масжид жамоатларида айтилажак нутқнинг боши ҳамда сўнгида Каримов номи тилга олинади.  Хар бир ютуқда Аллох шарофати ила эмас Каримов шарофатлари билан эришилди деган ибора давомий такрорланади.  Натижада улғайиб келаётган “ёш авлод” хар қадамда унинг суратлари хамда ибораларига эътибори кучаяди,  “хар бир ютуқ фақат у орқалигина бўларкан” дея фикрлай бошлайди,  у кимни “ёмон” деса у ҳам ёмонлайди,  кимни “террор” ёки  “хоин” деса у ҳам такрорлайди.  Бу ниқоб орқали айниқса ёшлар кўр-кўрона Каримовга эргашадилар ва базан сиғинишгача бориб етадилар.

Каримов хар қандай зулм ишларида “иккинчи қўл” МХХ,  ИИБ ёки бошқа манбалардан фойдаланади яъни сахнада МХХ ёки ИИБ қатл ўтказса,  сахна ортида Каримов ижрони кузатади,  агарда қарши ёки танқидчилар пайдо бўлишса Каримов энди сахнадагиларни айбдор қилиб сахнага “халаскор” бўлиб чиқиб келади.  Чунинг учун хар бир зулм учун ўзи эмас сахнадагиларни айбдор қилади.  Мас:  вилоятдаги золимлик учун хокимлар,  ўқув тизимидаги золимлик учун ўқитувчилар,  дарахтларнинг кесиб ташланишида эса уларни кесганлар.  Мана шунинг учун Каримовга порахўр ва виждонсиз рахбарлар керак,  чунки улар Каримовга билвосита эргашадилар.  Бунинг эвазига бу хамтовоқларга Халқдан олинган моддий манбалар хамда ўғирланган ер ресурслари ўзаро тақсимланади,  Вазирлардан тортиб депутат ва хокимларгача.

Газ ҳамда электр энергияси учун ҳам “махсус” ниқоблар жорий этилган.  Бу ҳолатда маъмурият қуйи рахбарият лавозимини суистеъмол қилганини ниқоб қилса,  улар қўл остидаги ходимларни ниқоб қилади,  улар эса ўз ўрнида фуқароларнинг қарзларини ниқоб қилади.  Бу ерда ҳам “порахўрлик” ниқоби саҳнани тўлдириб туради.  Ортида эса маъмурлар фойдани тақсимот қилиш билан банд бўлади.

Давлат идоралари ҳамда ходимлари учун “қонун” ниқоби асосий ниқобдир.  Бу хақда кейинги мақоламизда яна тўхталамиз.

IYMON MUFASSAL