O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов сиёсати «бир бурда нон» сиёсатидир (2)

Каримов сиёсати «бир бурда нон» сиёсатидир (2)
192 views
11 March 2013 - 16:17

getImage (23)Милиция таянч пунктлари,  жамоатчилик назорат масканлари сиёсат тармоғида энг кичик субектлардир.  Улар аҳолининг ижтимоий жойлашуви,  хонадони,  мулки,  чорваси,  фаолияти,  оила аъзолари ҳақида маълумот йиғадилар ва доимо уларга бош эгиш ҳақида уқдириб келишади.

Халқ доимо қолипда яшайди,  худди “харбий холат” (вайенная паложения) га ўхшайди ҳаётимиз,  бир бурда нон учун нолиган заҳотингиз қочгани жой топилмай қолади.

Каримовнинг бундай “нон” сиёсатида “Овчи” ҳамда “ўлжа” қатламини жорий этади,  энди давлат ходимлари,  мансабдор шахслар ҳам оддий халқ (ўлжалар) устидан ҳар қанча бўлсин “ов” қилишади. Бунда ижобий жиҳатлар ҳам ва у шундаки, улар бирлаша олишмайди. Бир-бирини бош эгаётганини кўрган фуқаролар бу ҳолатни “тинчлик” дея атайдилар, ёҳуд улар ҳали қаршилик амалиётидан йироқдирлар.

Халқни оч тутиш ҳар қандай фаолиятда олиб борилади,  маънавий,  ҳуқуқий,  моддий,  илмий ва хокозо.  Ҳаётга дадил қадам ташлаётган ёш куч ҳар қандай ишга ўзини урмасин “нон” топиш масаласи қийин эканини ва бундай неъматга етишиш учун Каримовнинг “бир бурда нон” сиёсати этагидан тутиши, яъниким унинг қўлига қарам бўлиши лозим. Бу ўз ўзидан фақатгина тинмай иш қидириш ва ҳатто насиб этган ишида ҳам эшшакдай ишлашлик билан вақт ўтаверади.  Сиёсат эса хаёлининг бир четида қолади. Эндигина зўрға эришган иш ўрни учун жиддий тиришади,  хаёли эса фақатгина моддий таъминот йиғишдагина иборат бўлиб қолади.

Каримов қўлига қарашдан безор бўлганлар ўзларини хорижга урадилар,  ҳар ҳолда у ерда ҳам қўлга қарашган тақдирда ҳам, ундаги бурда нон Каримов нонидан анчайин тўйимлироқдир.  Айнан шу нон унинг бутун оиласи ва тўй маъракаси учун етарлик. Бироқ Каримов нони-чи ?

Ҳар доим ҳар бир фуқаронинг ҳар бир фойдасидан давлат маълум ҳолатларда кенг фойда олаверади. Буни гох зўрлик билан, гоҳида ўғрилик билан.  Натижада давлат ҳар нарсани эгаси деган тушунчалар туғила бошлайди ва ҳамки инсонда давлат олдидаги қўрқув пайдо бўлади.  Хар қандай ёвдан қўрқмаган халқ давлатидан қўрқади.  Зулм хукмрон сиёсатда албатта зўравонлик биринчи даражаликдир.

“Бир бурда нон” сиёсати фуқароларни фақатгина моддий қашшоқ қилибгина қолмай,  уларнинг оиласи,  кийиниш услуби,  фарзандлари сони ва тарбияси,  хотин-қизларининг юриш туриши ва либоси, ҳаттоки оилавий масалаларгача аралашади.  Ҳар бир қадами,  ҳар бир нафаси учун жавобгарлик ҳиссига асир қилинади улар. Наслингача аралашган давлат,  зурриётларингни туғилган “Туғдириш уйи” даноқ қўлга қаратишни бошлайди.

“Бир бурда нон” сиёсатининг яна бир тармоқларидан бири,  омма учун ўз – ўзини юпатиш ва давлатга зиён етказишдан ўзини ва бошқаларни қайтариш учун келтириб чиқарилган ибора ва ҳикоялардир.  Давлат халқга қанча зулм этмасин, халқ бунга бардош беришда давом этаверади. Агар жуда оғир аҳволда қолса улар ўзларига, ёки шу аҳволдаги кишиларга “ҳали яхши бўлиб кетади”,  “бунданда  баттар бўлиши мумкин эди”,  “худо бир асради”,  “буни ҳам ҳикмати бор”,  “буларнинг бари синов”,  “бу дунё ўткинчидир”,  “сабр қилинг”,  “подшоҳлар,  Аллохнинг ердаги сояси”,  “чукур қил”,   “бир куним ўтиб турибдику” ва ҳоказолар ила ўзларини юпатадилар.  Давлат асосан бу услубда турли уламолар сўзлари,  ҳадислар,  миллий шукрона анъаналари,  халқ мақолларидан,  кўпинча диний меъёрлардан кенг унумли фойдаланади (аммо бундай услубда давлатга истиҳола этсангиз сиз “экстремист” ниқоби остида қоласиз).

Ажабланишингиз мункин аммо, давлат ҳатто шу нарсаларга ҳам эътибор қаратган. Бундай ибратли иборалар халқ орасига улар орасидаги “қулоқ” лар, ҳамда айрим диний қиёфалилар орқали тарқатилиниб, йиллар давомида қонига сингдирилади.

Бундан мақсад давлат учун фуқаронинг фақатгина жисмоний куч билан қаршилигини барҳам бериш билан бирга унинг руҳиятида ҳам қарши бўлмаслигига эриши. Шу билан бирга ўзини, ҳамда бошқаларни бу йўлдан қайтариши учун хизмат қилишига эришиш кўзланади. Бундан ташқари юқоридаги оммага ахборот етказувчи тарғиботчи манбалар давлатдан қўрқишлиги, унга аралашишлик катта муаммолар келтириб чиқаришлиги ҳақида тарғиб қилиши, омманинг қўрқувини оширадилар, ҳамда итоат қилишга чорлайверадилар. Шундай экан, “Деворнинг ҳам қулоғи бор” ибораси бежизга эмас.

Бундан ташқари, халқ орасидаги миллий анъаналарни кенгайиши учун давлат йўл очиб беради,  Халқ қанчалик тўй ҳашамларида кўп сарф этса, шунчалик ишга,  яъни қўлга кўпроқ қарайди.  Шунинг учун ҳам оммавий танқид ишларини бажармайди. Ваҳоланки, хорижда ишлаётганларнинг аксарияти шу муаммо боис, меҳнат қиладилар. Мана давлатнинг башараси! Даромадингни сарҳисоб қиладию,  қилган ва қилаётган сарфларинг билан иши йўқ.  Қанчалик ночор бўлсанг шунчалик итоатлисан,  қанчалик сарфинг кўп бўлса, шунчалик ишга муккангдан кетасан.

Хар шароитда,  агарда бу шароит қонуний меъёрларга зид бўлган тақдирда ҳам давлат ўз фойдаси учун бу қонунларни четлаб ўтиш принцпига эгадир.

“Бир бурда нон” сиёсати ва унинг ижобий натижаларини қисман қиёсласак:  Сиз агарда ўз оилангиз устуни, ҳамда асосий таъминотчиси бўлсангиз,  сиз ўз меъёрларингизни, ҳамда талабларингизни,  қоидаларингизни ўрнатасиз.  Улар учун барча ижтимоий йўлларни беркитасиз,  натижада улар сизга шаксиз қарам бўлади, ҳамда қўлингизга қарайди. Қорин ғамида қош-қовоғингиз учун минг хил тусга киришади.  Бу ҳолат хайвонлар устидан қилинган тажрибага асосланган ва шундан келиб чиқиб ҳам хулоса қилсак бўлади.

Агар сиз маълум тоифадаги хайвонот устидан эгалик қилсангиз, шаксиз улар емак ғами учун итоат этадилар. Агар уларни доим тўқ тутсангиз улар учун қизиқсиз шахсга айланасиз. Ҳатто ҳайвоншунос кишилар айнан емак баҳанаси остида ҳатто ёввойи ва йиртқич бўлган ҳайвонларни ҳам қўлга ўргатадилар.

Каримов яратадиган шарт-шароит фуқароларни энг қуйи табақага, фақирлик томон етаклайди. Фақирлар орасида эса “сен айтдинг,  мен эшитмадим (маъноси:  сен соқовсан,  мен карман)” қабилида яшовчилар талайгина бўлишади.

IYMON MUFASSAL