Ўзларини “Ўзбекистон Парламентининг Қуйи палатаси депутатлари” деб ҳисоблайдиган аммо аслан Ислом Каримов бошқарадиган Давлат Жиноятчилар Тўдасининг бир гуруҳ галстук таққан малайлари ушбу кунларда шиддат билан риввожланиб кетаётган сўнгги ахборот технологиясидаан ваҳимага тушиб қолишган кўринади.
Устига устак ана шу янги технологиядан унумли фойдаланган ҳолда ўз сафларини шиддат билан кенгайтираётган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бу дарди бедаволарни капалакларини учириб юборган шекилли улар ўзлари гапираётган нарсани ҳам охиригача англаб олмаётирлар. Ишонмайсизми?
Бўлмаса эътибор беринг, улар шу кеча кундузда нималар деб алжирамоқдалар:
Аввалига Шайка Бошлиғи шундай деди:
“Бугун интернетнинг тез сурьатлар билан ривожланиб кетаётганини, унинг ёрдамида дунёнинг истаган нуқтаси билан тезда боғланиб, ахборотларни оператив ва тез олиш, шу йўллар билан ўзининг билими ва дунёқарашини кенгайтиришнинг муҳим аҳамияти ва беқиёс имкониятларини ҳеч ким инкор қила олмайди. Биз ўз ҳамюртларимизнинг интернетнинг беқиёс имкониятларидан кенг фойдаланишларини ҳар томонлама қўллаб қувватлаймиз. Яна бир бор қайтариб айтаманки (Шайка бошлиғи унинг гапларини КЕРАКЛИ ОДАМЛАР(МХХ,ИИВ исковучлари) ТЎҒРИ, яъни у истагандек тушунишлари учун “ҚАЙТАРИБ АЙТАМАНКИ” деган паролни албатта ишлатади), биз ўз ўзини изоляция қилишга олиб борадиган йўлларни, ахборотларни чеклаш учун қандайдир деворлар қўйишни умуман қабул қила олмаймиз. Аммо (!!! Исковучларни ОГОҲЛАНТИРИШ!) атрофимизда, яқин ва узоқ регионларда бўлаётган нарсаларни ҳисобга олган ҳолда, биз айрим бузғунчи кучлар интернетдан ўзларининг қора ниятлари йўлида фойдаланиши, ёшларни йўлдан уришга ҳаракат қилиши, уларнинг ҳали ҳаётнинг пасти баландини тушунмаган ёш онгларини заҳарлашга уринишлари мумкинлигини ва бу нарсалар оҳир оқибатда ёмон оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эътиборсиз қолдиришимиз асло мумкин эмас”.
Шайка бошлиғини бу гапларини “тўғри тушунган” шайка аъзолари, ээ, кечирасиз, Ўзбекистон Парламенти Қуйи палатасининг деупатлари уларни қуйидагича талқин қилдилар:
“”Биз ёшларни тўғри тарбия қилиш, мустақил ва оқилона фикрлаш, оқни қорадан, дўстни душмандан ажрата билиш, ўтмишдаги тарихий бойлигимиздан фаҳрланиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган ҳолда тарбия қилишни ҳеч қачон унутмаслигимиз керак” Манбаа http://www.regnum.ru/news/polit/1423775.html#ixzz1Ridf6qi7 )
Яъни ҳамма нарсалар 180 градус тескарисига тушунилиши керак, акс ҳолда бечора ёш онглар гангиб қолишлари ҳеч гап эмас. Бу нарсани 17 ёшли Зарнигор ўз вақтида, онаси Малоҳаат Эшонқулова ва онасининг ҳамкасаба ўртоғи Саодат Омоновалар мисолида аниқ тушунди (Зарнигорнинг фикрлари бу ерда: http://stopdictatorkarimov.com/Zarnigor_Hakimova.htm ).
Яъни қора оқ дейилиши (яъни ҳукумат вакиллари, милисалар. ҳокимлар ва судлар қилаётган барча қонунбузарликлар тўғри дейилиши), душман дўст деб кўрилиши (бир бегуноҳни судраб кетаётган милиса дўст деб,судраб кетилаётган бечора эса душман деб), барча ҳақиқатни гапирувчилар, барча ҳур фикрловчилар душман деб, уларни қўлларини қайириб олиб кетувчилар, уларни ишдан бўшатувчилар ватанпарвар деб қаралиши керак. Бундай 180 градус тескари фикрлайман деб ҳар қандай одамни жинни бўлиб қолиши ҳеч гап эмас!
Ҳазратқул Худойберди
2011 йил 10-июл