O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов Хитойда. НАТО – тамом, ШҲТ – салом?..

Каримов Хитойда. НАТО – тамом, ШҲТ – салом?..
210 views
03 June 2012 - 9:05

trend.az/ сатининг хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти И.Каримовнинг июнь ойи бошларидаги Пекин сафари натижасида Ўзбекистон ваХитой ўртасида стратегик ҳамкорлик декларациясини имзолаш режаланган.
Каримовнинг 5-6 июнь кунлари қилинадиган бу сафарини Ўзбекистон ОАВ фақат кеча, шанба куни расман эълон қилдилар.
Хитой раҳбари билан кўриладиган масалалар орасида, “ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш, муҳим минтақавий ҳамда халқаро муаммолар бор”, дейилади расмий хабарларда. Аммо қайси минтақавий ва халқаро муаммолар Каримов учун бугун муҳим эканлиги ҳақида тафсилотлар келтирилмаган.
Ташриф чоғида икки тарафнинг ўзаро сиёсий, савдо ва иқтисодий, инвестиция ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигини кучайтириш борасида баъзи ҳужжатлар имзоланиши кутилади. Ўзбекистон-Хитой орасидаги савдо кўлами $2,6 млрд, Хитойнинг Ўзбекистонга ётқизилган сармояси $4 млрд.дан зиёд.
Ташриф сўнгида И.Каримов 6-7 июнь кунлари Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Шуни ҳам эслаб ўтиш жоизки, Каримов Россия ва Хитой билан муносабатларини бузиб қўйган пайтларида, Ғарб паноҳига қочиш одати бор, қўшни буюк давлатлар билан муносабатларини яхшилашга уриниши эса, унинг Ғарб билан алоқаси ёмонлашгани аломатидир. 2005 йил Андижон қатлиомида Каримовни қотил атагани учун Ғарбдан қочиб, Россия ва Хитойга сиғиниб борган эди, бугун бу серқатновликнинг сабаби нимада экан? Ёки НАТО тамом, ШҲТ – салом?..