O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов яна якка мохов бўлиб қолди

Каримов яна якка мохов бўлиб қолди
123 views
27 April 2013 - 11:14

Шу кунларда Қозоғистонда Ўрта Осиё минтақаси учун ниҳоятда муҳим бўлган бир халқаро учрашув бўлиб ўтди. Унда Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) вакиллари билан бирга Туркиянинг Ташқи Ишлар вазири Аҳмад Довудўғли ҳам қатнашди. (sabah.com.tr) Учрашувнинг кун тартибида Афғонистон, Сурия муаммолари, шунингдек Туркия ва ШҲТ орасида ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш каби долзарб масалалар бор эди.karimov

Аммо ушбу учрашувга Ўзбекистон вакиллар қатнашмадилар. Ҳолбуки, Ўзбекистон ШҲТ аъзосидир. Шунингдек, Ўзбекистон диктатори Каримов Афғонистон муаммосини ҳамма жойда кун тартибига келтириши, Ўрта Осиёга Афғонистондан таҳлика борлигини таъкидлаши билан машҳурдир. Шундай экан, нега Ўзбекистон вакиллари бу муҳим учрашувда қатнашмадилар? Ёки бу кунларда Ўзбекистонга ташриф билан келган АҚШ Давлат Котибининг ёрдамчиси Роберт Блейк бу масалада Каримовга йўл кўрсатдими?

Нима бўлганда ҳам ушбу учрашувдан қочиши Ислом Каримовнинг Ўрта Осиё минтақасига оид ташқи сиёсат масалаларида жиддий эмаслигини кўрсатади. Зотан, Ўзбекистондаги ҳозиргининг режим ички сиёсатда ҳам, ташқи сиёсатда ҳам ўзининг изчил сиёсатига эга эмаслиги маълумдир.

Шу билан бирга ушбу учрашувларда Туркия ва ШҲТ орасида ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги ҳужжат Аҳмад Довудўғли ва ШҲТ Бош Котиби Димитрий Мезентцев тарафидан имзоланди. Туркиянинг бу ташкилот билан ҳамкорлик қилиши албатта Ўрта Осиё давлатлари ШҲТ мавқеини кучайтиради.

ЎХҲ Ахборот Маркази

27.04.2013