Бугун уч айри манбадан келган сўнгги хабарларга кўра, биз 22 март куни диктатор Каримовнинг инфаркт бўлгани ҳақидаги хабаримизни тасдиқлаймиз. Гарчи Каримовнинг яқинлари (Гулнора Каримова) бу хабарни рад қилаётган бўлса-да, Ислом Каримов жиддий юрак хуружи билан врачларнинг тўхтовсиз назоратида тўшакка михланиб ётибди.
Шунингдек, бугун Тошкентда Каримовнинг меросхўри ҳақида турли миш-мишлар тарқала бошлаган. Бундай муҳтамал меросхўрлар орасида Бош Вазир Ш. Мирзиёев, унинг ўринбосари Р. Азимов ва яна бир неча исм айтилмоқда.
Шу фактнинг ўзи ҳам Ўзбекистон диктаторининг жиддий касал эканлигига далилдир. Бу эса айни пайтда Гулнора Каримованинг Твиттерда Р. Азимов ва унинг қариндошларига қарши қилаётган жазавасининг бекорга эмаслиги кўрсатади.
ЎХҲ Ахборот Маркази
26 март 2013 йил


Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ
Нейзен Тевфиқ ҳақида
Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?