O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каримов ҳақиқатан ҳам юрак хуружи туфайли оғир аҳволда

Каримов ҳақиқатан ҳам юрак хуружи туфайли оғир аҳволда
147 views
24 March 2013 - 10:53

Маълумки, 22 март куни Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Президент Ислом Каримов хизматига яқин доиралардаги ишончли манбаларига асосланиб, ўз расмий сайти орқали “2013 йил 19 март куни кечқурун Ўзбекистон президенти инфарқтга йўлиқди” деган хабар тарқтаган эди.

Бугун, 24 март куни, ушбу хабарни бошқа бир манба, бевосита Ўзбекистон Хавфсизлик Кенгаши ва президентнинг матбуот хизмати бевосита кураторлигида фаолият олиб борадиган давлат ОАВдаги манба ҳам тасдиқлади. Унинг айтишича, Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 19 март куни кечқурун ҳақиқатан ҳам юрак хуружига йўлиққан ва айни пайтда оғир бетоб.

“Шу сабабдан президентнинг аввалги учрашувлари ва нутқлари акс этган эски видео ва аудиолавҳаларни президент соғайиб кетгунча, қайтадан намойиш этиб туриш, унинг соғлиги яхшилиги тўғрисидаги аввалги, эски мақолаларни қайтадан чоп этиб туриш вазифаси берилди. Бу топшириқ бизларга Хавфсизлик Кенгаши ва президент Матбуот хизматидан келди. Шу сабабдан, яқинда Ўзбекистон давлат теле- ва радиоларида, газеталарида ва интернет-сайтларида Ислом Каримовнинг дадил гапирган нутқлари ёки ҳаракатлари акс этган материаллар қайтадан эфирга узатила бошлайди”, – деди манба.

ЎХҲ хабар маркази