«Омонатга хиёнат» туркумидан (6-қисм)
(Давлат иқтисодиёти хақида)
Қарзни ўз вақтида тўлаш- иноятдир,
Омонатга хиёнат- жиноятдир !
2015 йилга келиб, ишлаб чиқариш кучларига ишлаб чиқариш муносабатларини замон ва бозор талабларига мувофиқ ўрнатиш, И.Каримов режими бошқараётган Ўзбекистоннинг амалдаги хукумати учун ҳаёт-мамот масаласига айланди.
Умумхалқ ишларини оқилона ташкил этиш ва одилона бошқариш мақсадида тузилиши лозим бўлган ҳукумат нима мақсадда ташкил этилганлигини 1994 йилдан бошлаб ёддан чиқариб қўя бошлади.
Ўз тақдирини ўзи белгилаш, мустақилликни орзу қилган ва курашган халқнинг илғор бир қисми мустақил давлатнинг бошқарувига масъул бўлган ҳукуматнинг фаолият доирасидан четга чиқишга мажбур қилинди.
1991-1992 йилларда мустақил давлатнинг муҳим бир қисми бўлган давлатнинг қуролли кучлари ўз армияси пайдо бўлди. Давлатнинг ички ва ташқи хавфсизлиги институтлари Ички Ишлар Вазирлиги (ИИВ) ва Миллий хавфсизлик Хизмати (МХХ) ни шакллантириш ва уларни молиялаштириш ўта долзарб масала сифатида, умумхалқ ишларини оқилона ташкил этиш ва одилона бошқаришнинг бир бўлаги сифатида амалга оширилди. 1994 йилнинг 1 июлида мустақил давлатнинг яна бир муҳим белгиси бўлган Ўзбекистон валютаси сўм муомалага киритилди.
Юқорида таъкидлаганимиздек,1994 йилнинг охирига келиб, И.Каримов режими раҳбарлигидаги амалдаги ҳукумат нима мақсадда тузилганлигини, умумхалқ манфаатларини ёддан чиқариб қўя бошлади. Одамлар уйига илиқлик ва иссиқлик олиб келиши лозим бўлган ўтдан, оловдан, одамлар уйини вайрон қилувчи ўтга оловга аста секинлик билан айлана бошлади.
Ўзбеклар 1995-1996 йилларда навбатдаги президентлик сайлови яқинлаша бошлагач, И.Каримов режими Хақ ва халқ олдида хисоб бериш масъулиятидан қочишга уринаётганини билсаларда, режимга имкон бериш учун сабр қаноат йўлини танладилар.
Аҳолининг ва давлатнинг фаровонлигини белгиловчи, аҳолининг ҳотиржамлигини, давлатни тақдирини таъминловчи оқилона пул товар айланишини ташкил этишни ўзининг калтабин сиёсати билан барбод қилган И.Каримов режими аста секинлик билан куч ишлатар тизимлари ИИВ ва МХХ имкониятларини ўзининг адолатсиз сиёсатининг “беғараз ҳимоячилари”га айлантиришга муваффақ бўлди.
Бу ишда куч ишлатар тизимларининг раҳбарларини ўз вазифаларига тайинлашда муҳим роль ўйнагани И.Каримовга жуда асқотди. Тақдир ИИВ ва МХХ раҳбарларидан устун келди.
Ўзбекистон ишлаб чиқариш кучларига, айниқса пахта ва дон ишлаб чиқарувчиларига қўллаган ишлаб чиқариш муносабатларидаги калтабинлиги, ўзбек сўмини тақдирини белгилашдаги совуққонлиги, ўринли ва асосли танқидга тоқатсизлиги И.Каримовни иқтисод назарияларидан олган илмини етарли эмаслигини исботи ва далилидир. Етарли иқтисодий назариялар илмига эга бўлмаган, фойда ва зарарни умумхалқ манфаатлари нуқтаи назаридан ҳисоблашни тан олмайдиган шахсни давлат рахбари бўлиши ва бу шахсни куч ишлатар тизимларини раҳбарларини ва шахсий таркибини ўз адолатсиз сиёсатининг “химоячилари ва иштирокчиларига” айлантиришга эришиши яқин тарихимизнинг ўрганишга ва холис бахо беришга молик энг катта воқелигидир деб биламиз.
И.Каримов жамоасини назарий илмсизлиги юқорида таъкидлаганимиздек пахта ва дон ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни бошқаришда яққол кўзга ташланади.
Зийрак ва сабр матонатли ўзбеклар Ўзбекистон Конституциясида кўзда тутилмаган мажбурий мехнатни раҳнамоларини Президент жамоасидан излаш кераклигини жуда яхши биладилар. Бу раҳнамоларни мажбурий ихтиёрий мехнат (пахта териш) ноқонуний эканлиги, четдан жалб этилган мехнат пахта тан нархига қўшиб ҳисобланса жамият учун жуда қимматга тушаётгани уларни чумоли чаққанчалик хавотирга солмайди. Чунки уларнинг орқасида И.Каримов турибди.
И.Каримов режимини ишлаб чиқарувчи кучларга ноинсоний ишлаб чиқариш муносабатини ўрнатиши, шунингдек мамлакатни новиждонан бошқаришини оқибатлари 20 йилдан сўнг шу даражага кўтарилдики, бу оқибатлар, И.Каримовнинг қора мероси (5-сонли мақолага қаранг) энди бевосита давлатчилигимизга, миллий хавфсизлигимизга ва аҳолимизнинг тинчлиги ва ҳотиржамлигига солаётган биринчи хавфга айланди.
Муаммоларни тан олмайдиган, қарилигини, қилган ишлари хақида мақтаниши билан билдириб қўяётган И.Каримов Хақ ва халқ олидида хисоб бериши лозимлигини хаёлига хам келтирмайди. Хақ олдида унинг хисоб бериши қанчалик аниқ бўлса, халқ олдида хисоб бериши ҳам шунчалик аниқ. Биз эса фуқаро ва сайловчи сифатида хамир учидан бир чимдим деганларидек Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, навбатдаги тўртинчи қасамёдга тайёргарлик кўраётган И.Каримовга қуйидаги саволларни беришга қарор қилдик:
1. 1994-2014 йиллар давомида Ўзбекистонда чакана нархларни 4000- 5000 баробар, Ўзбекистон валютаси сўмни 900 баробар қадрсизланишида сиз ўзингизни шахсий айбингиз борлигини тан оласизми? Тан олмасангиз кимни айбдор деб ҳисоблайсиз ёки воқеликни қандай изоҳлайсиз ?
2. 1994-2014 йилларда Марказий Банк томонидан муомалага киритилган Ўзбекистон сўмининг жаъми ҳажмини, йиллар бўйича динамикасини, бу ишга масъул шахсларни жамотчиликка ошкор қилишга журъатингиз етадими ?
3. Мустақиллик йилларида қазиб чиқарилган 1400 тоннадан ортиқ олтиннинг тақдири хақида маълумот бера оласизми ?
4. Ўзбекистонда энг кам иш хаққини 118.000 сўм қилиб белгилаш тўғрисидаги фармонингизга имзо чекаётган дақиқаларда “Мен бу инсонларни нима учун тахқирлаяпман, камситяпман”, деган фикр ёдингиздан ўтмадими?
Нафақахўрлар ҳақиқатан шу пулга қараб қолсалар, улар ўлиб қолишларини билмайсизми ?
5. Ўзбек сўми фожиасида “ЖМ” Ўзбекистон автомобилларини Россиядаги-Ўзбекистондаги муаммоларида, Гулнора Каримова фожиасида умумий нуқталарни кўрмаяпсизми ? Юқоридаги воқеликларни шахсан сизнинг фаолиятингиз натижалари деб ҳисоблагувчиларга қандай жавоб қайтарасиз ?
6. 2014 йилда пахта хом ашёсига ўртача 1 кг. учун 1200 сўм харид баҳосини сиз белгиладингиз, бу қийматга бозорда 1 кг. пиёз ҳам бермаслигини, пахта етиштирувчиларни хонавайрон бўлишини билмасмидингиз?
7. Ўзбек миллатининг келажагини сиз эмас, ўзбек мардикорлари пул ишлаб уйга юборишлари орқали таъминлаётганини биласизми?
8. Йилига 500.000 га яқин мактаб-коллежларни битирувчиларини ишга жойлаштириш масъулиятини уларнинг ота оналарига юклатилиши миллий таълим дастурининг камчилигими ёки барбод бўлишими?
9. Глобал сиёсатда қутблашиш кучайиб бораётган шароитда “Сизни мамлакатни самарасиз ва зарарли бошқаришингиз мустақилликка хавф солмоқда”, деган фикр соҳибларига сиз қандай жавоб берасиз?
10. Сизнинг назарингизда Ўзбекистон сўми қачон эркин конвертация қилинади ?
11. Сиз Каъбаи мукаррама ичкарисига кирган саноқли ҳожилардан бирисиз. Шундан келиб чиқиб, сизни ҳайит номозларида жамоат билан намоз ўқиётганингизни нима учун Ўзбекистон телевидиениеси кўрсатмайди ?
Иллат излаганга иллатдир дунё,
Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё.
Ким нени истаса топгусидир бешак,
Ҳикмат излаганга хикматдир дунё.
21 январь 2015 йил
( давоми бор).
Мустақил иқтисодчи: /Ж.Шосалимов /
Хуқуқ химоячиси: / Ш.Рустамов /