O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Каъбани соғиниб…

Каъбани соғиниб…
89 views
27 August 2021 - 18:10

Каъбани соғиниб…

Мен яна соғиндим уйингни, Эгам
Эй бизни яратган Раҳмонир Роҳийм!
Бу бир ташбих эмас, ҳақиқатан ҳам
Соғинчдан кўкларга юксалар оҳим!

Шукур-ки, синдирдинг нафснинг созини,
Ўрнига юракни ингратдинг, Роббим!
«Соғинмоқ» феълининг туб маъносининг
«Сиғинмоқ» эканин англатдинг, Роббим!

2016