O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Келажак ва буюклик

Келажак ва буюклик
23 views
30 November 2012 - 8:55

Тарихимиздан бизга маълум бўлган Искандар Зулқарнайнни, мағрибда Искандар Буюк деб атайдилар. Буюк Искандар, дунёни забт қилиб, халқларни бирлаштирди. Натижада, эрамиздан аввалги 300-йилларда, дунё қавмлари учун хавфсиз сиёсий, иқтисодий ва савдо коммуникацияси барпо бўлди. Дунё ривожига ҳисса қўшилди. Буюк инсоннинг, буюк келажакка қўшган ҳиссаси ана шу эди. Шуни ҳам айтиш жоизки, Искандар Зулқарнайн Сўғдиёна маликасига уйлангандан кейин, юртимиз заминида 3 йил яшаган. Кейин эса Ҳиндистонга юриш қилган.

Милоднинг 10-12 асрларда, аждодларимиз Буюк Хоразм давлатини барпо қилдилар. Мамлакат пайтахти Урганч, дунёнинг энг кўркам шаҳари бўлиб, аҳолисининг сони миллиондан ортиқ бўлган. Пойтахт ва мамлакат, ривожланган савдо, транспорт, ҳунармандчилик ва ижтимоий тизимларга эга булган. У вақтлардаги, Хоразмнинг илмий маркази кашфиётлари, бугунги кунда ҳам, дунё илми ривожига ҳисса қўшаяпти. Шу даврнинг такомиллашганган, милерация ва суғориш иншоатлари, халқнинг фаровон яшашига асос бўлган. Хоразм давлатининг бошқарув инфраструктураси, бугунги давлатларнинг бошқарув тизимлардан, унча фарқ қилмаган. Аждодларимизнинг бу улуғвор тарихи, авлодларга узоқ вақтлар давомида ибрат бўлиб қолажак.

Буюк ўзбек шоири, буюк саркарда ва буюк шох Заҳриддин Муҳаммад Бобур замоннинг зайли билан, Ҳинд элининг ҳукмдори бўлган. Унинг набираси Жалолиддин Муҳаммад яъни, Акбар шох, Ҳинд ўлкасида катта реформалар ўтказди. Натижада, Ҳиндистон аҳли яхлит бир миллатга айланди. Сиёсий ва иқтисодий тизим эффектив ишлай бошлади. Ҳинд элида улуғвор ишлар амалга ошди. Шунинг учун ҳам, Бобурийлар сулоласини, бугунги Ҳиндистон аҳли зўр эҳтиром билан тилга оладилар.

Билдикки, милатни буюк келажакка етаклавчи фактор бу, буюк ҳукмдорнинг халқ манфаати учун қилган буюк ишлари экан. Демак, Республика президентининг ишларида буюклик аломатлари бўлса, Ўзбекистон аҳли ҳам, албатта буюк келажакка сазовор бўлар экан. Mана 23 йилдирки, “Ўзбекистон – келажаги Буюк давлат” шиори, ватанимизнинг каттаю-кичик кўчаларида осиғликдир. Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади: Каримовнинг халқ учун қилаётган ишларида қандай “буюклик” аломатлари бор? Бу саволга Каримовнинг ўзидан бошқа ҳеч ким жавоб бера олмаса керак. Чунки, жамиятда буюкликка эмас, балки сурункали инқирозга етакловчи факторларни кузатаяпмиз. Масалан:

– Сўз эркинлиги ва инсон ҳақлари ҳимоясиз давлатда, жамият ва иқтисоднинг ривожлананиши мумкин эмас.

– Иқтисодий ва сиёсий ривожланмаган мамлакатимизда кўпчилик фуқаролар жамиятда фақат ўз тирикчиликлари билан боғланиб қолганлар. Бу амалдор учун халқни, ҳамиша алдайвериш шароитидир.

– Жамиятда, порахўрлик иллатларига, кадрларнинг саводхонлик даражасига мутлақо эътибор йўқ.

– Бу азиз ватанда, намозини масжидда ўқиш ҳам анча мушкул ишдир. Жамиятда маънавий ва иқтисодий ривожланиш йўқ.

Жамиятни шу аҳволга солиб қўйган раҳбар ва унинг ёрдамчилари, Ўзбекистоннинг келажаги буюклиги ҳақида, халққа уқтиришга ҳақлими? Йўқ албатта. Ўзбекистон – келажаги буюк давлат. Шак-шухбасиз мен, қалбимдаги бу ҳайқириққа ишонаман.

Азиз ўқувчиларим, бунга сиз ҳам ишонинг. Чунки, қачонлардир оққан дарё, оқмасдан қолмас. Бунинг учун мамлакатни мард, халқ ишига жонкуяр, садоқатли, олийжаноб ва албатта Яратганнинг имонли бир бандаси президент бўлиши керак. Бизнинг келажаги Буюк давлатимизда, бундай хусусиятга эга бўлган инсонлар жуда кўплаб топилади. Президент, етук кадрлар билан рационал комплектланган мамлакат инфраструктурасини, интизом ва конституция кучи билан бошқарса, жамият ва иқтисод албатта ривожланади.

 

Нуриддин Жуманиёзов
ЭРК ДП аъзоси
Тошкент шаҳри

uzbekistanerk.com