O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кеча ва кундуз

Кеча ва кундуз
74 views
12 March 2017 - 7:00

Бек Мурод

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти

Кеча ва кундуз

Бизгача ҳам минг йиллар ўтди,
Биздан сўнг ҳам тўхтамас замон.
Барча даврларда ҳам маёқ,
Таъмал тоши – адолат – мезон.

Озодликка ҳамиша хатар,
Хавф бўлади, ҳурликка қарши.
Тиллар айтса, ҳақиқатни гар,
Мустабиднинг қўзғолар, тоши.

Ҳар қандайин мустабидга ҳам,
Қатъиятли йўлбошчи ёқмас.
Милён йилдан буён дарёлар,
Ўзанидан тескари оқмас.

Орадаги шу мусобақа,
Уфқларга қўяди, шоти.
Улуғ йўлда ҳеч бир миллатнинг,
Оқсамасин тагида оти.

Халқ адашса, бузилар мезон,
Алмашинар, қиш билан баҳор.
Шоҳлар орни сотади, арзон,
Юрт номуси топталар такрор.

* * *

(давоми бор)