O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кечиккан капалаклар

Кечиккан капалаклар
110 views
19 September 2017 - 5:00

“БЕШИНЧИ ФАСЛ” КИТОБИДАН

КЕЧИККАН КАПАЛАКЛАР

Аччиқ январ уларга,
Кўринар апрел каби.
Капалакка қўналға
Қизларнинг ғунча лаби.

Кечиккан капалаклар
Айланишар интизор,
Қўрқув, ҳадиксиз қўнар
Елкаларга беозор…

Одамларнинг ҳаммасин
Гул деб ўйлашар улар…
1974

(32)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (30-саҳифа.)

(давоми бор)