O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кибер тўқмоқлар ишга тушмоқда

Кибер тўқмоқлар ишга тушмоқда
31 views
24 July 2013 - 11:28

 Инсоният яратилгандан бери шахслар, қабилалар, миллатлар, халқлар ва давлатлар ўртасидаги уруш -жанжаллар сурункали равишда давом этиб келмоқда. Баъзи мутахассисларнинг айтишича, бугунги дунёнинг имконлари энг камида 15 миллард инсоннинг моддий маишатини таъминлаш учун етарлидир. Бугун ер юзи аҳолиси бу рақамнинг яримини ҳам ташкил қилмайди. Аммо Одам фарзандлари ақл неъматидан етарли фойдаланмагани учун доимо ўзаро низоларга йўл қўймоқда. Шунинг учун ҳам унинг кичкина бир қисми (1 миллиардга яқини) фаровон ҳаёт кечирмоқда, қолган аксарияти эса оч, паришон ва албатта ҳаётидан норози ҳолдадир…CYBER

Тўқларнинг эса ўзи тўйса ҳам кўзи тўймайди…Бунинг устига исроф дунёда ҳеч бир вақт бўлмагани бугунги кунда жуда кенг тарқалган.

Маълумотларда айтилишича, масалан Туркияда йилда ярим миллон тонналик буғдойдан қилинган нонлар ахлатга отилар экан. Ёки бўлмаса АҚШда инсонларнинг тўртдан бири, яъни 75 миллион киши семизлик касалига чалинган. Ҳолбуки дунёнинг бошқа бурчакларида инсонлар бир бурда нонга зор, ўн минглаб янги туғилган чақалоқлар очлик натижасида нобуд бўлмоқда…

Бундай ҳолда 7 миллард инсонга қарата “Ҳой инсон фарзандалари, биз нима қилаяпмиз ўзи, инсоф ва адолат қачон ер юзида ҳоким бўлади”, деган умумий бир овозни эшитиш имконсиздир. Дунёда содир бўлаётган охирги воқеалар инсон ҳуқуқлари ва эркинликни даъво қиладиган халқлар ва давлатларнинг инсоният орасида аслида энг золим ва инсофсизлари эканликларини кўрсатди. Ўзбекчасига айтадиган бўлсак, уйинг куйди эй дунё, аммо оҳингга етишадиган борми ўзи?

Бир томонда инсониятнинг бир қисми очликдан қирилмоқда, иккинчи томонда ички низолар ва давлатлар орасида урушларда миллионларча инсонлар ўлмоқда, учинчи томонда эса еб тўймаганлар ва ўлдиришдан чарчамаганлар ўзаро низо ва фитналарнинг янада янги усулларини ижод қилмоқдалар.

Мана шундай ихтиролардан бири ҳеч шубҳасиз “Кибер урушларидир”. Бу ҳақдаги бир хабарда айтилишича (centrasia.ru), дунёнинг бошқараётган давлатлар бир бирларига Кибер тўқмоқлар отишни аллақачон бошлаб юборганлар. “Кибер урушлари” содда тил билан айтганда компютер ва унга алоқадор тизимларнинг урушларидир. Инсонлар орасида роботлар кўпайиб бораётгани каби, давлатлар орасида ҳам “компютер давлатлар” кўпайиб бормоқда. Тарихда ўзаро душманлар бир бирларининг чегараларини махфий йўллар билан ошиб ўтган бўлсалар, энди компютер ва интернет тармоқдалари орқали бир бирларининг энг маҳрам жойларини ишғол қилмоқдалар, ишдан чиқармоқдалар, бу йўл билан бир бирларига тўқмоқ отмоқдалар. Бундай уруш вандалзим, яъни хакерлар ёрдамида қарши тарафнинг интернет тармоқларини бузиш, аксилтарғибот, душман ҳақида маълумот тўплаш ёки унинг маълумотларини ўғирлаш, интернетга боғлиқ тизимларни бузиш, бирор соҳани электрон йўл билан боқарадиган компютерлар марказини ишдан чиқариш каби усуллар билан амалга оширилади. (Қаранг: ru.wikipedia.org)

Албатта, бу ишда яна ўша сўзда тараққий қилган, ўзда эса кўзи доимо оч, шу сабаб инсон ҳуқуқлари ва унга ярашадиган асл маданиятни йўққа чиқараётган давлатлар, уларга оид халқаро кучлар ва улар қурган ширкатлар бордир…

Намоз Нормўмин

24.07.2014