O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кимга керак эди бу “спектакль”?

Кимга керак эди бу “спектакль”?
162 views
12 September 2013 - 15:44

2013 йилнинг 9-сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16-00да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани 7-мавзе, 50-уйнинг 44-хонадонида яшовчи фуқаро, ЎХҲнинг фаол аъзоси Фахриддин Тиллаевни, Чилонзор тумани ИИБнинг ходими майор Илҳом Останоқулов ва яна бир ИИБнинг вакили, “Чилонзор тумани Жиноий ишлар бўйича суди”га боришлиги хақида хабар бериш учун ташриф буюришган.

ЎХҲнинг фаол аъзоси Фахриддин Тиллаев, нимага асосланиб туман “жиноий ишлар бўйича суди”га бориш кераклиги, туман “жиноий суди” ва туман ИИБдан, “чақирув хати” олмаганлиги ҳамда уни шу ҳақда олдиндан хабардор қилмагани тўғрисида тушунтириб беришларини улардан талаб қилган.

Худди шунингдек, адвокатга мурожаат қилишлигини айтган. Шунда Чилонзор тумани ИИБнинг ходимлари “Сизга нисбатан ён қўшнингиз Юлия ўзига енгил тан жароҳати етқазилгани тўғрисида шикоят аризаси билан бизга мурожаат қилган эди. Биз шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг 51-моддаси асосида “маъмурий иш” яъни, ҳуқуқбузарлик содир этилган” деб, шу асосда сизга нисбатан “Маъмурий иш”ни кўриб чиқиш учун, Чилонзор тумани “Жиноий ишлари бўйича суди”га “протокол” киритганмиз” деб жавоб беришган.

Фуқаро Фахриддин Тиллаев “Агар сизлар менга нисбатан “маъмурий иш” очган бўлсангизлар, унда менга ўша Юлия исмли шахснинг шикоят аризаси ва менга нисбатан, Ўзбекистон Рес.МЖТКсининг 51-моддаси бўйича тузилган “протокол”ни беринг ва у билан мен батафсил танишиб чиқиб, ўзимнинг шикоят аризамни судга тақдим қилай…” деб айтган бўлса-да, ИИБнинг ходимлари “Сиз судга борганингиздан сўнг, “маъмурий иш” билан танишиб чиқасиз ва ўша ерда “протокол”га имзо чекасиз” деб айтган.

Шунда фуқаро Ф.Тиллаев “Судга мен ҳеч қачон бормайман. Чунки, “маъмурий иш” ҳақидаги “пролтокол” билан танишиб чиқмагунимча, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли моддаларига кўра, қонун талабларига мувофиқ, “жабрланувчи” Юлия хонимни шикоят аризаси ва “протокол” ҳужжатларидан нусха олмагунимча судга бормайман”, деган.

Шундан сўнг, ИИБнинг ходимлари “Сиз соат 17-00гача, Чилонзор тумани “Жиноий ишлар бўйича суд” биносига тезда бормасангиз, унда суд ишингизни сизсиз кўриб чиқиши”ни иддао қилиб кетишган…

Шунда Ф.Тиллаев гарчи, “маъмурий иш” ноқонуний бўлса-да, Чилонзор тумани “жиноий ишлар бўйича суди”га 9 сентябрь соат 17-00да ҳуқуқ фаоллари Абдулла Тожибой ўғли ва Шуҳрат Рустамовлар билан бирга борганлар. Бироқ суднинг иш вақти тугаган эди ва “2013 йил 10-сентябрь куни кечки вақт билан соат 17-00 да суд бўлади” деб айтишганди. Лекин 10 сентябрь куни “даъвогар” Юлия ва унинг турмуш ўртоғи Константин ва бир гуруҳ фуқаролар ҳамда “жавобгар” томондан Ф.Тиллаев, Ш.Рустамов, А.Тожибой ўғли ва Н.Жуманиязовлар судга келдилар. Суд “айрим сабабларга кўра” 2013 йилнинг 11 сентябрь куни соат 17-00га кўчирилди…

2013 йил 11 сентябрь куни Чилонзор тумани, “Жиноий ишлар бўйича суди”га ҳуқуқ фаоллари: Ф.Тиллаев, А.Тожибой ўғли ва Ш.Рустамовлар ташриф буюришган эди. Аммо судда, на “жабрланувчи” Юлия ва унинг турмуш ўртоғи Констатин, на ИИБнинг ходими И.Остоноқуловлардан иборат шахслардан дарак бўлмади.

Шунда соат 17:30да ИИБнинг ходими И.Останоқулов, “судга боролмаслиги ва ҳозирги вақтда мажлисда эканлиги” тўғрисида, Ф.Тиллаевга телефон қилган. Унинг қўл телефони +998933858565.

Фуқаро Ф.Тиллаев Чилонзор туман “жиноий ишлар бўйича суди” биносини қўриқлаётган “охранник”ларнинг журналига ўзининг судга келгани ҳақида фамилияси ва исми-шарифини ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи паспорт хужжати орқали расмийлаштирган…

Шу ўринда савол туғилади. Хўш?! Кимга керак эди, бу “спектакль”?! Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси МЖТКсининг 36-моддасига кўра, “маъмурий иш билан айбдор” деб топилган шахс ёки ҳуқуқбузар бир сутка давомида судга тортилиши керак ва унга нисбатан “маъмурий иш” кўриб чиқилиб тегишли жазо қўлланиши керак…” Бироқ Чилонзор тумани ИИБнинг ходими “жабрланувчи” Юлия исмли шахснинг аризаси 2013 йилнинг 25 август куни олинган бўлса, унда фуқаронинг аризаси юзасидан суриштирув иши олиб борилиши керак эди. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Фуқароларнинг “Мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 26-моддаси ИИБнинг ходими тарафидан қўпол равишда бузилган. Фуқаро “жавобгар” Ф.Тиллаев Чилонзор туман ИИБга қарашли 349-сонли “милиция пункти”га ўз опасини хонадонига вақтинчалик “прописка” қилиш мақсадида, ИИБнинг ходими Илҳом Остоноқуловга учраганидан сўнг, ИИБнинг ходими “2013 йилнинг 23 август куни бўлиб ўтган воқеа юзасидан жабрланувчи, Юлиянинг шикоят аризаси бор” деб кейин айтган.

Шунда фуқаро Ф.Тиллаев, “шикоят ариза бўлса, унда беринг кўриб чиқай ва ўзимни тушунтириш хатимни сизга ёздириб қолай” деганда, ИИБ ходими И.Останоқулов “судда кўрасиз ва танишиб чиқасиз” деб айтган…

Энди ўзингиз ўйланг! Суд “маъмурий иш”ни кўриб чиқмаган бўлса, ИИБнинг ходими ўзи тузиб чиққан, “протокол”ини фуқаро Ф.Тиллаевга кўрсатмаган бўлса, унда бу “иш”ни ким кўриб чиқади? Бутунжаҳон “Орбитраж суди” кўриб чиқадими? Қани бу ерда “мантиқ?” Агар кимда-ким мана шу туя гўшти “еган”, “маъмурий иш” билан танишиб чиқмоқчи бўлса, биз Чилонзор тумани ИИБнинг телефонларини берамиз: (8-371)273-12-75, уяли алоқа +99893385-85-65. Навбатчилик қисми: (8-371) 273-20-40, 278-58-40.

Фуқаро Ф.Тиллаев юқорида бўлиб ўтган воқеа юзасидан Чилонзор тумани ИИБга, Чилонзор “Жиноий ишлари бўйича суди”га ва Чилонзор тумани прокуратураларига мурожаат қилган. Улар қонунда белгиланган 10 кун муддат ичида кўриб чиқмасалар ва фуқаро Ф.Тиллаевнинг аризасига ўз вақтида жавоб берилмаса, унда юқори турувчи органларга мурожаат қилиши маълум бўлади. Шу кунгача Чилонзор тумани ИИБ органларига Фахриддин Тиллаев томонидан бир нечта мурожаат хатлари юборилган…

Мансуржон Фозилжонов