Ман йитирдим, ман излайман
У ёр маним – кимга на?
Гоҳ кетарман ўз боғима,
Гул терарман – кимга на?
Гоҳ кетарман мадрасага,
Дарс ўқирман Ҳақ учун,
Гоҳ кетарман майхонага
Дам чекарман – кимга на?
Сўфилар ҳаром демиш
Бу ишқин шаробина.
Ман тўлдириб, ман ичарман
Гуноҳ маним – кима на?
Ман маломат ҳирқасини
Ўзим кийдим эгнима
Ор-номус шишасини
Тошга урдим – кимга на?
Гоҳ чиқарман кўк юзина
Ҳукм этарман Қофдан қофа
Гоҳ инарман ер юзина
Ёр севарман – кимга на?
Насимийдан сўрадилар
Ёринг билан хушмисан?
Хуш бўлайин ё бўлмайин
У ёр маним – кимга на?
Қул Насимий
(Озарий лаҳжасиннан Ўзбек лаҳжасина уйғунлаштирган Қул Солиҳ)