O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (4)

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (4)
200 views
06 August 2012 - 1:31

Ёлланган қотиллар уни йўлидан қайтаролмади

Исми: Муҳаммад Солиҳ
Миллати: Ўзбек
Фаолияти: Ёзувчи, таржимон ва сургундаги мухолифат лидери

Шоир ва ёзувчи Муҳаммад Солиҳ саксонинчи йилларда собиқ Совет Иттифоқи таркибида бўлган Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашганганлардандир. Ўлка 1991 йилда мустақилликка эришганидан сўнг, ЭРК партиясидан мамлакат Президентлигига ўз номзодини қўйди. Солиҳ сайловда рақиби Ислом Каримовга ютқазди. Каримов ҳали ҳам Ўзбекистон президентилигича қолмоқда.  Солиҳ ҳозир сургунда, аммо хорижда ҳам унинг ҳаёти таҳликада.

Ёзувчининг сиёсий карьераси 1984 йилда, Горбачев Совет Иттифоқининг лидери бўлишидан илгарироқ, ҳали Қайта қуриш ва ошкоролик эълон қилинмаган пайтдан бошланди.

М.Солиҳ:

“Адабиёт ва санъат дунёси намoёндалари Советлар мамлакатида эътиборли кишилар саналарди, мен ва бошқа ёзувчилар бундай мавқе ва эътибордан фойдаланиб, мамлакатимиз мустақиллиги учун курашдик. 53 нафар ёш ёзувчи 1984 йилининг 3 март куни Совет давлатининг маданият борасидаги маҳаллий сиёсатига қарши бир норозилик мактуби ёздик. Бу мактуб озодлик ҳаракатининг бошланғичи бўлди”.

Рақиби Каримов ўша пайтларда Совет ҳукумати таркибида юксак лавозимларда ишлагани ва мустақилликка қарши бўлганини эътироф этаркан, Солиҳ шундай дейди:

“1990 йилда Ўзбекистонда эълон қилинган мустақиллик Декларатсияси Литвадан сўнгра Совет жумҳуриятлари ичида эълон қилинган иккинчи Декларация бўлди. Каримовнинг коммунистик партияси мустақилликнинг муқаррар эканлигини фақат 1991 йилда, жумҳуриятчиларга кенгроқ эркинлик бермоқчи бўлган Горбачевга қарши таёрланган тўнтаришнинг муваффақиятсиз якунланганидан сўнггина англаб етди. Шу кундан эътиборан Каримов ўзининг эски режимидан сақланиб қолган имкониятларини тўла ишга сола бошлади. Мустақилликка эришган бошқа жумҳуриятлардаги каби, Ўзбекистонда ҳам давлатни эски коммунистлар бошқаришда давом этди. Гўё энди Каримов “озодлик курашчиси”ю, биз – “озодлик душмани”га айландик”.

Расмий ўлароқ, ЭРК партияси президентлик сайловларида 13 фоиз овоз олди.

Солиҳ:

“Аммо бу Каримов ҳукумати томонидан очиқдан-очиқ қилинган сохтагарчиликдан сўнг эришилган кўрсаткич. Сайловнинг илк натижалари эълон қилина бошлангани чоғда, республика радиоси ЭРК партияси номзодининг учдан бир фоиз овоз олганини эълон қилди. Эртаси куни ушбу хабарни тарқатишда масъул бўлган радио муҳаррири ишдан олинди.”

Каримов 1991 йилдан сўнг сиёсий мухолифатга қарши тазйиқларни кучайтира бошлади. 1993 йилда Солиҳ мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Аввал Туркияга кетди, аммо Ўзбекистоннинг Туркияга ўтказган босими туфайли у ерни ҳам тарк этишга мажбур бўлди.

Солиҳ:

“Ҳали ҳам Туркияга кириш изни йўқ, аммо у ер менинг иккинчи ватаним, туркчада ёзаман, ёзганларим у ерда ҳам ўқилмоқда”.

Солиҳ Туркияни тарк етганидан сўнг ҳам, Каримов уни холи қўйгани йўқ. 2001 йилда Прага аэропортида уни қамоққа олдиртирди. Ўзбекистон ҳукумати уни экстремизмда айблаб, халқаро Интерпол орқали унга қидирув эълон қилдирган ва уни ҳибсга олиш қарори чиқартирган эди. Аммо Каримов ҳукуматининг уни тутиб, Ўзбекистонга жўнатиш ҳақдаги сўрови рад этилиб, унга ўзи олдинроқ сиёсий бошпана сўраган мамлакати – Норвегияга кетишига изн берилди.

Солиҳ:

“Ўзбекистон ҳукумати Норвегия ҳукуматига ҳам мени Ўзбекистонга тутиб бериш ҳақда мурожаат қилди. Бу ҳам натижа бермагач, икки нафар қотил ёллаб, уларга 2 миллион доллар бериб, мени ўлдиртиришга ҳаракат қилди. Аммо ёлланган қотиллардан бири виждон азобидан қийналиб, мени хатар ҳақда огохлантирганидан сўнг, яна Каримовнинг режaси пучга чиқди”.

Солиҳ ҳозир Норвегияда ўзини хатардан холи ҳис этмоқда, аммо ватанида қолган оила аъзолари ва тарафдорларининг ҳукумат тазйиқлари остида қаттиқ азоб чекаётгани ҳақда гапиради:

“Биз олтита ака-укамиз, иккитамиз хорижда, учта укам қамоқда эди, яқинда биттаси чиқди, ҳозир икки укам қамоқда. Деярли бутун қариндош-уруғларим тазйиқ остидалар. Ҳатто узоқ қариндошларим ва дўстларим ҳам ишдан бўшатилиб, тазйиқ остига олиндилар”.

Солиҳ Норвегияда ёзишда давом этмоқда. Туркчадан ўзбекчага таржима қилмоқда, шеърлар ва хотираларини ёзмоқда. Оиласи қанчалик тазйиқ остида бўлмасин, ўлкасидаги сиёсий вазият ҳақда ёзишда ва ЭРК партияси фаолиятини бошқаришда давом этмоқда.

Солиҳ:

“Албатта, мен учун оиламдагилар азоб чекаётганидан изтиробдаман, аммо бу мени фаолиятдан чекинишга мажбур қилолмайди. Ўзига қарши чиққанларнинг қариндош-уруғларига зулм  қилмоқ Каримовнинг  севган усулларидан биридир. Укаларим билан гаплашиш имкони топганимда, улар менга курашни асло тўхтатмаслигимни илтимос қилишади, бу бизнинг тақдиримиз”, дейишади.

“Де Волкскрант” (Нидерландия),
11.08.2003
(Голланд тилидан М.Тутунчи таржимаси)