МИЛОШЕВИЧ – КАРИМОВ
Боши берк кўча
Ўзбекистон ва бутун Қафқаз, Ўрта Осиё мавзуида, фақат Туркия учун эмас, бутун Ғарб учун ғаройиб бир мужмаллик бор. Нефт манбалари ва газ қувурлари туфайли, бир тарафдан ҳам бу диктаторнинг дастакланиши ҳам, унга қарши террорла мухолифатлик қилаётган ва Афғонистондаги Толибон ва Саудия Арабистони тарафидан дастакланаётган “Иртия партиясига” қарши, Толибонни кучлантирмасдан (чунки, нефт фактори бу режимнинг ҳам қўлланиши кераклигини кўрсатмоқда) тадбирлар олининиши кўзланмоқда. АҚШ бу партияни террор ҳаракати дея эълон этди. Ўрта Осиёда иртижo (радикал динчилик) ҳаракатларининг ёйилиши Туркияга ҳам тааллуқли ва уни ҳам безовта қилади.
Туркияга (ва Туркликка қарши) доим совуқ ва масофали бўлган Каримовни хуш тутмоқ ҳам анчадан бери Ташқи Ишлар вазирлигимизнинг “бир даражага қадар тушуниш мумкин” қабилидаги визёнсиз (узоқни кўраолмаслик)сиёсатидир. Энди бу сиёсат натижаси ўлароқ, “террорга қарши мужодала” ва Ўзбек махсус бўлинмаларини тайёрлаш учун мутахассислар юборилар эмиш.
Муҳаммад Солиҳ ва ЭРК
Аммо муаммо шунда; диктатор Каримовга қарши, Ўзбекистон тарафидан ноқонуний деб эълон этилган бўлса ҳам, терроррист бўлмаган, 1990 йилда кўрилган ва сохталаштирилган сайловларда енгилгандан сўнгра, ўлкада таъқиқланган, фақат 1992 йилдан бери фаолиятларини юрт ташқарисида давом эттирган ЭРК партияси ва унинг лидери Муҳаммад Солиҳ бор. Сўнгги кунларда Исломий Қутулиш Партиясини террорист эълон этган АҚШ ҳукумати, ЭРК партиясини, қонуний усуллар-ла мужoдала қилаётган мухолифат партия сифатида қабул этди. Бу ажирим, келажакда Ўзбекистонда ҳоким бўлиш эҳтимоли кучли бўлган ЭРКни “танимак”, бир Америкалик журналистнинг сўзи билан айтганда, “стратегик императив” ва “реал сиёсат”нинг натижасидир. Афсуски, биз Оврупо Бирлиги ҳаёллари билан бўлиб, Ўрта Осиёдаги жараёнлар билан керагича машғул бўлмаяпмиз, ўз миллий-стратегик императивларимизни белгилай олмаяпмиз, Муҳаммад Солиҳ ва ЭРК партияси ҳақидаги айни визион ва нозикликни кўрсатмаяпмиз. Аслида, Каримов ва Муҳаммад Солиҳ хусусида бизнинг давлатимиз сингари қаттиқ турган бошқа бир давлат йўқ.
Боқинг, Турк миллиятчиси Муҳаммад Солиҳни, Каримовни мамнун этмак учун, 1992 йилдан бери уч карра юртдан чиқариб юбордик ва узоқда тутишга ҳаракат қилдик…
Уни ҳали ҳам узоқда тутишга ҳаракат қилиб ётибмиз. У ҳали ҳам Туркияга кела олмаяпти. РЕАЛ ПОЛИТИКА, ўлкаларни мутаносиб бўлишга мажбур қилади. “Писмиқ” политика эса, ўлкаларни узун ваъдали ва ҳақиқий жараёнлардан четлатади. Бу синдромларни энг кўп яшаётган ва ўтмишда ҳам яшаган ўлка – Туркиядир…
Қизил олма
Туркия учун миллий ҳадафлардан бирининг – замонавий, яъни, Ғарб фуқаролик тузуми эканлиги тўғри. Аммо бунинг-ла бирга, миллий бир стратегия хадафига ҳам йўналишимизини алоҳида бир геополитик вазиятимиз ва этник келиб чиқишимиз ҳам тақозо этмоқда. Қисқаси, “замонавий”фуқаролик тузимини Ғарбдан ахтарар экан, асл кучимизни айни замонда Шарқда, Ўрта Осиёда, Қафқазларда эттиришимиз, кучимизни минтақадаги қардош тўплиликлардан олишимиз керакдир. Балки, Усмонли ўзининг юксалиш даврида Қизилолмани Ғарбдан эмас, Шарқдан ахтарганида тезроқ топган бўлар ва салтанатини узоқроқ тутиб турган бўлармиди… Ҳар ҳолда, бугун Туркиянинг Қафқазларда ва Ўрта Осиёда – АҚШ ва Ғарбдан ҳам кўра кўпроқ – узоқни кўзлаган сиёсати бўлиши лозим. Каримовни мамнун этмак учун Муҳаммад Солиҳни четламак – бу визённинг ижоби бўла олмайди.
Туркия каби бир давлат учун Англиянинг, Американинг ва Франсизларнинг йилларча ўйнаган ва ҳозир ҳам ўйнаётгани бу “Буюк Ўйнининг” ҳақиқий бир шаклда ўйналишининг йўли бўлиши лозим…
Бугуннинг устивор фикри:
“Ўзбекистондаги бугунги таҳликали вазиятнинг ягона сабабчиси, у ердаги тоталитар режимдир. Радикализм ва террор бугунги режимнинг заҳарли мевасидир.” (Муҳаммад Солиҳ, ЭРК Партияси лидери)
Алтемур Қилич,
“Туркия” Газетаси, 08.10.2000