O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (14)

Ким аслида ким эди ёки ўрганилмаган тарих (14)
462 views
24 August 2012 - 8:33

Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд 

 

Дастур муҳаррири Тенгиз Гудава 

Дастурни Тенгиз Гудава олиб оради. Суҳбатда ўзбек ишодами Баҳром Мўминохунов; ўзбек сиёсий муҳожири, ёзувчи, мухолифатдаги “ЭРК” Партияси лидери Муҳаммад Солиҳ; Экстремал журналистика Маркази директори Олег Панфиловлар қатнашади; шунингдек, Баҳром Мўминохуновнинг Ўзбекистон Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитов билан телефонда қилган суҳбати келтирилади.

Тенгиз Гудава: 10 май куни мен электрон почта орқали қуйидаги мактубни олдим (ўқийман):

“Билдириш

Мен, Баҳром Мўминохунов, 1958 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, шуни билдираманки, мен сиёсий қотилликнинг тайёрланишига бевосита гувоҳ бўлдим.

Ва бу ерда ушбу акциянинг асосий гувоҳи сифатида чиқмоқдаман…”

Ва билдириш давомида ҳозир муҳожирликда яшаётган ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёрлангани ҳақида гапирилади. Мен телефон орқали ҳозир Оврупо давлатларининг бирида яшаётган (тушунарли сабабларга кўра, бу мамлакат номини айтмайман), ушбу билдириш муаллифи Баҳром Мўминохунов билан телефон орқали боғландим. Мана, ёзиб олинган суҳбатмиз:

Баҳром Мўминохунов:

Мен, Мўминохунов Баҳром, 1958 йилда туғилган, Ўзбекистон фуқароси, шуни маълум қиламанки, “ЭРК” партияси лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёргарлигининг бевосита гувоҳи бўлдим. 1999 йилнинг сентябр ойида меникига тижорат бўйича дўстларим келишди – бу бир гуруҳ чеченлар бўлиб, улар ўзларининг Муҳаммад Солиҳ билан алоқада эканликларини айтиб қолишди. Бу гап менинг бошқа дўстларим ёнида айтилгани учун эртасигаёқ Ички Ишлар вазирлигига етиб борди. Мени Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, терроризм билан кураш бўлими полковниги Ботир Турсунов ва Ўзбекистон Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитов чақирдилар. Улар мендан ушбу чечен гуруҳи билан учраштиришни илтимос қилдилар. Мен бу чечен гуруҳи билан учрашувни ташкил қилиб бердим – бу одамлар яна бир марта Тошкентга келишди. Уларнинг келишдан мақсади тижорат эди, бундай одамлар билан учрашиш, биласизми, тижорат бизда фақат МВД (Ички Ишлар вазирлиги) ва СНБ (Миллий хавфсизлик хизмати)нинг кучли “томи” остидагина қурилади, хуллас, мен уларни учраштириб қўйдим, улар менинг ёнимга келиб, Ички Ишлар вазирлиги уларга 1 миллион доллар бадалига ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳни йўқ этишни таклиф қилганларини айтишди. Мен уларга бу акцияда иштирок этмаслигимни айтдим, аммо музокаралар олиб борилаётгани ва бу одамлар фақат мени таниганлари учун, вазият шундай бўлдики, мен Ички Ишлар вазирлиги ва ушбу гуруҳ ўртасида боғловчи занжирга айланиб қолдим. Аммо мен уларга бир шарт қўйдим – бу ҳақда Солиҳ хабар топиши керак. Бу гуруҳ, бу одамлар Солиҳ билан боғландилар. У ўзига қарши бир неча йилдан бери ана шундай ҳаракатлар бўлаётганидан хабардор эканини айтди ва Каримов режимининг бутун жиноий режаларини фош қилиш ниятида Ички Ишлар вазирлигининг ушбу таклифни қабул қилишни илтимос қилди. Айтмоқчи бўлган гапим шу.

Тенгиз Гудава:

Саволим шундан иборатки, агар Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёрланаётган бўлса ва сиз ушбу гуруҳ ва МВД ўртасида боғловчи бўғин сифатида хизмат қилар экансиз, қурбоннинг бу суиқасд ҳақида хабар топиши сизнинг шартингиз бўлиши мумкинми?

Баҳром Мўминохунов:

Бу менинг шартим эди… Бу чечен гуруҳи қотиллар гуруҳи эмасди ва яна… Бу тижорат бўйича жиддий структура, унинг жуда катта алоқалари бор. Булар жангарилар эмас, булар – тижорат билан шуғулланаётган нормал одамлар ва улар бизнинг, айтайлик, ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари тарафидан тушган бу таклифни эшитиб, ларзага тушганлар. Яъни, бу – чеченларнинг айнан буюртма қилинган қотилликни амалга ошириш учун келганини билдирмайди.

Тенгиз Гудава:

Яъни, уларга бу таклиф қилинган?

Баҳром Мўминохунов:

Уларга бу таклиф қилинган, чунки улар Муҳаммад Солиҳ билан алоқада бўлганлар. Табиийки, тижорат соҳасида ҳам уларга жуда катта имкониятлар ваъда қилинган, яъни иш битганидан кейин.

Тенгиз Гудава:

Бу одамлар, тижоратчилар, керак бўлган пайтда сизнинг сўзларингизни тасдиқлай оладими?

Баҳром Мўминохунов:

Албатта.

Тенгиз Гудава:

Ўзингиз-чи, сўзларингизни қасам остида тасдиқлай оласизми?

Баҳром Мўминохунов:

Қандай қасам остида?

Тенгиз Гудава:

Масалан, одатда сўраганларидай…

Баҳром Мўминохунов:

Мен Қуръонда қасам ичишга тайёрман.

Тенгиз Гудава:

Сиз бу информация билан бирон жойга мурожаат қилдингизми?

Баҳром Мўминохунов:

Албатта, мурожаат қилганман. Бу ҳақда Американинг Москвадаги элчихонаси хабардор – бу тахминан бир ой олдин бўлган эди. Мен АҚШ элчихонасига мурожаат қилганман, кимга мурожаат қилганимни айтайми?

Тенгиз Гудава:

Сиз бу ўлканинг ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилмадингизми – ҳар ҳолда Муҳаммад Солиҳ бу ўлкада яшайди?

Баҳром Мўминхонов:

Биз… Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Аммо, албатта, мурожаат қилганмиз. Бу ерда бу ҳақда аллақачон хабарлари бор, уни қўриқлаётган хавфсизлик хизмати буни билишади. Бу билдириш ҳақда Ташқи ишлар министрлигининг ҳам хабари бор, жуда кўп ёзувлар мавжуд. Мен ўз дўстларим орқали Норвегия элчилигининг иккинчи котиби Барт Горман билан учрашдим, у икки кундан сўнг менга: “Сиз хавотирланманг, у киши бу акция ҳақда огоҳлантирилган”, деб айтди.

(Тузатиш: “Свобода” радиосида берилган эшиттиришда Барт Горманнинг кимлиги айтилмаган, таржимон ҳам унинг Норвегия элчихонаси ходими деб ўйлаган ва шундай таржима қилган.

Аслида, Барт Горман Москвадаги Америка элчихонаси 2-котиби экан. Буни Баҳром Мўминохунов эътироф қилди. Б. Мўминохунов Москвада тайёрланаётган суиқасддан АҚШ элчихонасини огоҳ қилган ва Барт Горман унга ўша юқорида келтирилган гапларни айтган, – таҳр.)

Тенгиз Гудава:

Айтингчи, жаноб Мўминохунов, сиз лозим бўлганда кўрсатиш мумкин бўлган ҳужжатлар бор деяпсиз, бу қандай ҳужжатлар?

Баҳром Мўминохунов:

Булар – ёзиб олинган суҳбатлар, телефон суҳбатлари.

Тенгиз Гудава:

Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлиги ходимлари биланми?

Баҳром Мўминохунов:

Ҳа, ҳа.

Тенгиз Гудава:

Марҳамат қилиб, яна бир марта такрорласангиз, Ўзбекистон Ички Ишлар вазирлигидагилардан конкрет кимдан бундай буюртма келди?

Баҳром Мўминохунов:

Бу буюртма Ички Ишлар вазирлигининг буюртмаси эмас, чунки на министр, на Интерпол директори мустақил равишда бундай одамни йўқ қилиш ҳақда қарор қабул қила олмайдилар. Бу буюртма тепадан келаяпти, яъни бу Каримовнинг буюртмаси.

Тенгиз Гудава:

Буюртма қандай ифодаларда берилган?

Баҳром Мўминохунов:

У ерда конкрет равишда бажариш муддатини талаб қилишади.

Тенгиз Гудава:

Яъни, аниқ бир муддат ҳақида гапирилган?

Баҳром Мўминохунов:

Ҳа, албатта.

Тенгиз Гудава:

Ва тўланиши лозим бўлган пул миқдори ҳам?

Баҳром Мўминохунов:

Ҳа, албатта.

Тенгиз Гудава:

Бу пул миқдори?

Баҳром Мўминохунов:

Миллион доллар.

Тенгиз Гудава:

Олдин сиз сиёсат билан шуғулланганмисиз?

Баҳром Мўминохунов:

Мен ҳеч қачон сиёсат била шуғулланмаганман ва Муҳаммад Солиҳ билан ҳеч қачон таниш бўлмаганман. Мен халқ ичида катта обрўга эга бўлган “ЭРК” Партияси борлигини билардим. Мен жуда яхши тушунаман… Менинг у ёқда қариндошларим қолган, у ерда менинг яқинларим бор. Мен жуда яхши тушунаман, уларга нималар қилишлари мумкин, аммо ортиқ қўрқув билан яшашдан чарчадик… тушунасизми, оддий қилиб айтганда, қўрқиб яшашдан чарчадик. Мен ҳеч қачон “ЭРК” Партиясига аъзо бўлмаганман, мен ҳеч қачон сиёсатга аралашмаганман, мен нормал ишлаганман, менинг ўзимнинг тижоратим бор эди, нормал алоқаларим бор эди, хотиним рус…

Тенгиз Гудава:

Бу – менинг ва ўзбек демократик мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёрланаётгани ҳақда асосий гувоҳ сифатида чиқаётган Ўзбекистон фуқароси Баҳром Мўминохунов билан телефон орқали ўтказган суҳбатимиз эди.

Муҳаммад Солиҳ – ўзбек ёзувчиси, шоир, мухолифатдаги “ЭРК” Партияси лидери. 1991 йилги президентлик сайловларида президент Каримовнинг асосий рақиби бўлган. 90-йиллар ўрталаридан бери сиёсий муҳожирликда яшаяпти. 2000 йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон Олий суди уни 1999 йил 16 февралда Тошкентда юз берган портлашларда айблаб, умрбод қамоқ жазосига хукм қилди. Ҳукм сиртдан чиқарилди. Муҳаммад Солиҳнинг ўзи унга қўйилаётган айбномаларни бемаъни, деб ҳисоблайди.

Баҳром Мўминовнинг очиқ Билдиришидан:

“2000 йилнинг сентябр ойида чечен гуруҳига бу акцияни “тайёрлаш” учун 135 минг долларлик аванс пули нақд берилди. Қотиллик учун тўла ҳисоб-китоб эса, Муҳаммад Солиҳ йўқ этилганидан сўнг берилиши лозим эди. Пул мавзуи менинг Маҳмуд Ҳайитов билан телефон орқали ўтказган суҳбатларимда (ёздириб олинган) асосий мавзудир, чунки фақат шу мавзу менинг суҳбатдошларимнинг аҳлоқий моҳиятини очиб бера олиши мумкин эди. Чунки берилиши лозим бўлган 2 миллион доллардан 1 миллионини полковник Ботир Турсунов ва Ўзбекистон Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитов бўлиб олишлар керак эди.

Ўзбек ҳукумати ишониши учун биз Муҳаммад Солиҳдан бир неча ҳафта беркиниб туришини илтимос қилдик. Бу жуда ишонарли чиқди. Қотиллик буюртмачилари ишонгандай бўлишди, аммо чеченларга 1 миллион доллардан қолган (870 минг долларни) қисмини Ботир Турсунов ва Маҳмуд Ҳайитовлар мухолифат лидери жасадининг расмий тан олинишини, “ЭРК” Партиясининг радио орқали “Муҳаммад Солиҳнинг жасади фалон жойдан топилди”, деган шаклда эълон қилишини талаб қилдилар. Бу гапларнинг ҳаммаси аудиокассетага ёздириб олинган.

(Баҳром Мўминохуновнинг Билдиришидан олинган иқтибос тугади).

Баҳром Мўминохунов қотиллик буюртмачиларидан бири бўлган Ўзбекистон Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитов билан телефон орқали қилган музокараларини ёзиб олган.

Мана, шу йилнинг 8 май куни ўтказилган ўша телефон суҳбати. Бу ерда музокара буюртмачиларга қандай қилиб, “буюртма”нинг бажарилганини маълум қилиш ва қурбон ўлдирилгани ҳақда хабар бериш тўғрисида кетади. Баҳром Мўминохунов буюртмачилардан бирининг келишини талаб қилади, Интерпол директори Ҳайитов эса, расмий эълон қилиниши ва Муҳаммад Солиҳнинг ўлдирилгани ҳақда эксперт хулосасининг ўзи етарли эканини айтади. Қурбон – Муҳаммад Солиҳ суҳбатда “ҳужжат” номи билан аталади.

Аёл овози: Алло…

Баҳром Мўминохунов: Салому алайкум.

Аёл овози: Салому алайкум.

Баҳром Мўминохунов: Маҳмуд акани мумкинми телефонга?

Аёл овози: Ҳа, ҳа, ҳозир.

Баҳром Мўминохунов: Але, Маҳмуд ака?

Маҳмуд Ҳайитов: Ҳа, ҳа, эшитаман.

Баҳром Мўминохунов: Салом алейкум.

Маҳмуд Ҳайитов: Баҳром, демак, масала шундай қўйилаяпти…

Баҳром Мўминохунов: Ҳа…

Маҳмуд Ҳайитов: Расмий органларнинг ҳужжатнинг кимга қарашли эканини аниқлашларининг ўзи етарли.

Баҳром Мўминохунов: Ҳа… Аммо расмий орган деганда нима назарда тутилаяпти?

Маҳмуд Ҳайитов: Хўш, мана бу, масалан, ким кетади ўша жойга…

Баҳром Мўминохунов: Йўқ, майли… Ҳа, ҳа, аммо бу ҳақда улар кимга хабар беришлари керак, сизларгами?

Маҳмуд Ҳайитов: Ўйлайманки, шунинг ўзи етарли…биз билиб оламиз… Алло.

Баҳром Мўминохунов: Ҳа. Агар сиз бу ҳақда хабар топмасангизчи?

Маҳмуд Ҳайитов: Қанақасига “хабар топмаймиз”? Бу бизга ўша заҳотиёқ маълум бўлади. Мана, қара, ҳозир ҳужжат эгалари ҳужжатнинг йўқолгани ҳақида гапирмоқдалар.

Баҳром Мўминохунов: Улар йўқолди, деётганлари йўқ, улар “у аллақачон йўқ”, дейишмоқда… Шундан гап кетса, Маҳмуд ака, мен нима қилай, қандай ҳаракат қилай?

Маҳмуд Ҳайитов: Қулоқ сол, бизда бу ерда ҳужжат йўқолса, ким у ерга кетади, буни биласан, тўғрими?

Баҳром Мўминохунов: Ҳа, албатта.

Маҳмуд Ҳайитов: Мана, мана шунинг ўзи етарли, ҳужжатни топсалар бўлди. Ҳужжатни топиб, кимга қарашли эканини аниқлайдилар.

Баҳром Мўминохунов: Йўқ, бу ҳужжатнинг бизга етиб келишига ким гарантия беради? Бу ҳужжатнинг борлигини қандай биласиз?

Маҳмуд Ҳайитов: Бу ҳақда эртасигаёқ айтишади анови нимадан…

Баҳром Мўминохунов: Маҳмуд ака, сиз ҳар ҳолда, мени эшитинг, мен билмайман, умуман, вазият шундай: улар ҳозир менга шундай дейишаяпти: ҳеч нарсанинг кераги йўқ, пул ҳам керак эмас, ҳеч нарса керак эмас, сиз дуруст одам эмассизлар. Биз ишимизни 150 фоизга бажардик. Менга айтишаяптики, улар истамайдими – демак, кераги йўқ… Қани гарантия, масалан, биров Дудаев ёки бошқа бириси тирик деб айтмаслигига? Кимдир яна уни кўрган, кимдир у билан гаплашган, деган гаплар яна кўпаяди, яна ҳаммаси чўзилади…

Маҳмуд Ҳайитов: Але…

Баҳром Мўминохунов: Ҳа, эшитаяпман…

Маҳмуд Ҳайитов: Мен ҳужжат ҳақида гапирганда одам ҳақда гапираяпман, тушунаяпсанми?

Баҳром Мўминохунов: Ҳа, мен тушунаман, албатта.

Маҳмуд Ҳайитов: Мен сизларга биронта ҳужжат келсин, деётганим йўқ. Жойга масъул органлар ўша жойга боришади ва топишади, тўғрими?

Баҳром Мўминохунов: Шундай…

Маҳмуд Ҳайитов: Масъул органлар шахсини аниқлашади, бу… бизда милиция, у ёқда полиция, тўғрими?

Баҳром Мўминохунов: Шундай.

Маҳмуд Ҳайитов: Кўздан кечиришади, сен фақат унинг топилганини айт ва мен ўзим биламан қандай хабар олишни, сен фақат телефон қил-да айт: “Тамом, ҳужжатни топишди”. Мен ўзим биламан буни қандай текширишни.

Баҳром Мўминохунов: Биров келсин, Маҳмуд ака, улар бу нарсага ишонишмаяпти. Мен уларни ишонтиролмаяпман. Улар “бу ишни қиламиз” дейишаяпти, аммо бунга ишонишмаяпти.

Маҳмуд Ҳайитов: Нега ишонишмайди?

Баҳром Мўминохунов: Ишонишмаяпти, улар айтишаяптики: улар келишмайди, ҳужжатни кўришмайди, эртага яна биров қаердадир нимадир дейди, яна ҳаммаси бузилади, асабларимиз бузамиз. Биров келсин, Дилшод келсин, бировга айтинг…

Маҳмуд Ҳайитов: Мен сенга яна тушунтираман, ҳеч ким у ёққа бормайди. Ҳужжатни топганда, шахсини аниқлашади, тушунаяпсанми ёки йўқми?

Баҳром Мўминохунов: Тўғри, ҳа…

Маҳмуд Ҳайитов: Бўлди, воқеа бўлган жойга кетиб, ҳаммаси расмийлаштирилади, тўғрими? Ва расмий қариндошлари сўрашади – бизга қайтаринг, биз уни қоида бўйича қўйишимиз керак – тўғрими?… Але…

Баҳром Мўминохунов: Ҳа, ҳа.

Маҳмуд Ҳайитов: Бу ҳужжат мангу қаердадир ётмайди-ку, тўғрими, уни эгаларига топширишади, эгалари уни сейфга кўмишлари учун.

Баҳром Мўминохунов: Ҳа.

Маҳмуд Ҳайитов: Умуман, вазият…

Баҳром Мўминохунов: Умуман, улар айтишаяптики: “кераги йўқ, биз ўзимизнинг ҳаракатимизни қиламиз, сиздан ҳеч нарса керак эмас”.

Маҳмуд Ҳайитов: Қулоқ сол, мен уларни тушунмаяпман, агар одамлар ишлаётган бўлса…

Баҳром Мўминохунов: Улар бу ишни қилишга тайёр… аммо бир гап бўлди, икки гап бўлди… шарт ўзгараяпти, улар кимдир келсин, деяпти. Рустамни жўнатиб ўтирманг, мен у билан расмга тушай, Дилшод расмга тушсин, эртага бу нарса яна 30 марта эълон қилинади, биз ўзимизнинг устимиздан ҳукм чиқараяпмиз, биз ўзимизнинг устимиздан ҳукм чиқараяпмиз…

Маҳмуд Ҳайитов: Қулоқ сол, мен бу ердагиларга шундай тушунтирсам: улар… менга қара, улар ишни қиламиз, деб бўйнига олишди, энди бу уларнинг проблемаси.

Баҳром Мўминохунов: Майли бўлмаса…

Маҳмуд Ҳайитов: Хўп.

(Бу телефон суҳбати қисқартирилиб таржима қилинди, – таҳр.)

Тенгиз Гудава: Бу Баҳром Мўминохунов ва Муҳаммад Солиҳни ўлдиришни буюртма қилганлардан бири Ўзбекистон Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитов ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати эди. Яна бир марта аниқлик киритаман: суҳбатдошлар назарда тутаётган “ҳужжат” – бу Муҳаммад Солиҳ.

Мана, тайёрланган суиқасд ҳақда Муҳаммад Солиҳнинг ўз фикрлари:

Муҳаммад Солиҳ: Яъни, улар фақат шундай хабарнинг тарқалиши билан 2 миллионни беришмоқчи бўлишган, яъни, бир миллиони чеченларга, қолганини ўзлари бўлиб олмоқчи бўлишган.

Тенгиз Гудава: Яъни, улар 1 миллион долларни ўзаро бўлиб олишмоқчи бўлишган? Ботир Турсунов ва Маҳмуд Ҳайитов?

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа.

Тенгиз Гудава: Миллионни чеченларга бермоқчи бўлишган?

Муҳаммад Солиҳ: Чеченларга, энди миллион эмас, чунки 135 минг доллар аллақачон тўланган бўлган…

Тенгиз Гудава: Муҳаммад, шундай савол, демак, чеченлар – мана бу одамлар, яъни Алматов, Турсунов ва Ҳайитовлар уларга сизга қарши суиқасд уюштиришни таклиф қилганлари заҳоти бу ҳақда сизга хабар беришдими?

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа, бир ҳафтадан кейин телефон қилишди.

Тенгиз Гудава: Бир ҳафтадан сўнг телефон қилиб, шундай гап борлигини хабар қилишдими?

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа, улар шундай хавф борлиги ҳақда огоҳлантиришди, улар айтишдики: “биз буни қабул қилмадик, аммо буни бошқаларга ҳам таклиф қилишлари мумкин, шунинг учун, илтимос, эҳтиёт бўлинг”, дейишди. Шунда мен уларга: “Инкор этишнинг кераги йўқ, қабул этинг”, дедим…

Тенгиз Гудава: Яъни, сиз бу ўйинни ўйнашни таклиф қилдингиз, шундайми?

Муҳаммад Солиҳ: Мен бу ўйинни ўйнашни таклиф қилдим, чунки уларни фош этишнинг бошқа йўли йўқ эди.

Тенгиз Гудава: Ва чеченлар бунга рози бўлишдими?

Муҳаммад Солиҳ: Ҳа, чеченлар: “Биз гаплашамиз”, дейишди. Улар Баҳром билан гаплашиб, “Ўйнаймиз”, дейишди. Кейин Баҳром яна бир гуруҳ тайёрланаётгани ҳақда хабар берди – бу гуруҳ СНБ тарафидан тайёрланаётган бўлиб, Болтиқбўйидан снайперлар гуруҳи жўнатилиши керак бўлган, балки аллақачон ёллашгандир, деди менга Баҳром. Болтиқбўйи жумҳуриятлари билан бу давлатлар ўртасида виза режими йўқ, шунинг учун ҳам у ердан Скандинав ўлкаларига қотилларни олиб ўтиш осон.

Тенгиз Гудава: Хотима ўрнида Баҳром Мўминохуновнинг Билдиришидан яна бир парча келтирамиз:

“Мен гувохлик бераманки, шу йилнинг 25 апрел куни Тошкент вақти билан соат 8 да Ички Ишлар вазири Зокир Алматов, терроризм билан кураш бўлими бошлиғи Ботир Турсунов, Ўзбекистон Интерполи директори Маҳмуд Ҳайитовлар Ўзбекистон Президенти резиденциясида Президент Ислом Каримов томонидан қабул қилиниб, ушбу буюртмани муҳокама қилишди.” (иқтибос тугади)

Ўзбекистон демократик мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд тайёрлангани ҳақда Норвегия Ташқи Ишлари хабардор. Бу мавзуда бир машҳур телепрограмма фильм ҳозирламоқда.

 

“Свобода” радиоси, 15.05.2001

 (Эшиттириш матни қисқартирилган ҳолда таржима қилинди, – таҳр.)