“Улку очоқлари”дан Mуҳаммад Солиҳга кўмак
Ўзбекистоннинг талаби билан Чехия полиси тарафидан ҳибсга олинган Муҳаммад Солиҳга, Улку Ўчоқлари тарафидан кўмак келди. Анқарадаги Чехия Элчилиги олдида тўпланган улкучилар аввал элчилик дарвозаси олдига бир қора гулчамбар қўйишди. Кейин “Муҳаммад Солиҳга узатилган қўллар синсин” шаклида шиорлар ёзилган афишалар ташиган улкучи ёшлар демократик мужодала берган Солиҳ билан бирдамликлари том эканини билдирдилар.
Протест акцияси пайтида Улку Ўчоқлари маориф-маданият вақфи раиси Атилла Қоя “Мен бечора, кичик одамлар билан эмас, Ўзбекистондаги диктаторлик режими билан курашяпман”, дея кураш мезонини белгилаган Солиҳ учун Турк давлати ўлароқ Чех жумҳурияти наздида жамоатчилик фикрини уйғотишга уринмоқдамиз, деди. Атилла Қоя Муҳаммад Солиҳнинг ҳаёти бизнинг ҳаётимиздир, Ўзбекистондаги демократия ва мустақиллик мужодаласида бутун Турк миллиятчилари Муҳаммад Солиҳнинг ёнидадир. Яшасин, демократик Ўзбекистон! Яшасин, Муҳаммад Солиҳ! Яшасин мустақил, демократик Ўзбекистон!, дея хитоб қилди у. Муҳаммад Солиҳга кўмак учун тўпланган ёшлар митинг сўнггида шовқинсиз тарқалдилар.
Митингда ўқилган матбуот баённомаси
Бир неча кун олдин ЭРК Партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон ҳукуматининг талаби билан Чехияда ҳибсга олинди.. Ҳаётини Ўзбекистоннинг мустақилллигига атаган ва бу йўлда изтиробни ўзига йўлдош этган Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти Каримов тарафидан турли ҳийлаларига учрагандан сўнг, юртидан ташқарига сургунга кетишга мажбур бўлди. Ўзбекистоннинг Элчибейи сифатида таниганимиз Муҳаммад Солиҳ ўлкасининг мустақиллигини асос принцип сифатида танлагандир. Унга қўйилган тузоқларнинг сўнггиси – Чехиядаги бу тузоқдир. Каримов Солиҳга қарши суиқасд режалаштирилиб, бундан бутун дунё воқиф бўлган эди, бугун Солиҳнинг ҳибсга олинишига сас чиқармаслик, унинг ҳаётига бир зарбадир. Уни Ўзбекистонга таслим этсалар Солиҳнинг ҳаёти жиддий таҳлика остига киражакдир.
Муҳаммад Солиҳни Туркияга келганида ёлғиз қўйганлар ва уни Туркияни тарк этишга мажбур қилганлар бугун ҳам ўз лоқайдликларини давом эттирмоқдалар.
Совет Русясининг зулмини кўрган Чех халқи мустақиллик ва озодлик курашининг нима эканини билади, биз Чехия Президенти Вацлав Хавелни Муҳаммад Солиҳ масаласида ҳассос ва диққатли бўлишга даъват этамиз.
Муҳаммад Солиҳнинг ҳаёти бизнинг ҳаётимиздир,Ўзбекистондаги демократия ва мустақиллик мужодаласида бутун Турк миллиятчилари Муҳаммад Солиҳнинг ёнидадир. Яшасин, демократик Ўзбекистон! Яшасин, Муҳаммад Солиҳ! Яшасин мустақил, демократик Ўзбекистон!
(04.12.2001)