O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ким аслида ким эди ёхуд унутилган тарих (19)

Ким аслида ким эди ёхуд унутилган тарих (19)
60 views
17 September 2012 - 8:52

Муҳаммад Солиҳнинг ушланиши

Тимур Хўжаўғли
03.12.2001, Türkistan Bülteni

Муҳаммад Солиҳнинг унга юборилган даъват билан 28 ноябрда ташриф қилгани Чех жумҳуриятининг Прага қўналғасида ушланишидан кейинги жуда қисқа вақт ичида ҳар хил халқаро афу ташкилотлри, инсон ҳақлари ташкилотлари, Норвегия ва бошқа кўплаб давлатлар мутасаддиларининг Чехия политция ташкилоти ва юқори даражали Чех раҳбарлари билан алоқага ўтиб, бу ишга аралашганлари қувонарли ҳодисадир.

Байналминал Хабар Агентликлари, жаҳон Радио ва Телевидениеси, Туркча ва инглизча интернет нашри бўлган Türkistan-N  бюллетени ва бошқа ўнлаб интернет саҳифалари бу хабарни дунёга ёйишга бошлади. Миллатлараро бундай ишбирлиги, ҳамкорликда шу хақиқатни ўртага чиқарди:

1. Муҳаммад Солиҳ жуда кўп давлат ва демократ, қурулушлар тарафидан танилган ва севилган бир сиёсатчидир.

2. Ўзбекистондаги мавжуд режимнинг ҳақиқий юзини ҳам дунё яхши танийди.

Бу икки фактор боис инсон ҳурриятига инонган ҳар ким Муҳаммад Солиҳни у тушган оғир вазиятдан қутқариш учун қўлидан келганини қилишга ундади.

Ҳаммамизнинг тилагимиз дунё миқёсидаги бу кўмак, турли давлатларнинг юксак даражадаги учрашувлари Муҳаммад Солиҳнинг тезда ҳибсдан озод қилиниб, Норвегияга қайтишидир.

МУҲАММАД СОЛИҲ

Дунёга қараяпсан, шоир,
Япроқларига қор ёққан
Узоқ Хоразмдаги мағрур
Ва тикка юксалган чинордек.
Сен асло ғариб бир дарахт эмассан,
Танҳо Прага қамоқхонасида,
Бир ўт бўлиб тушгансан
Дунёнинг кун тартибига!
Ўн тўққиз ёшда келганингда Прага
Совет танкаларини тошга тутганди,
Сенинг қалбингда уйғонганди
Прага халқининг эркинлиги.
Эллик икки ёшда келганинг Прага эса
Эркин эди, лекин ўтмишини унутганди,
Ўзи учун оз кўрган эрк(инлик)ни
Сен учун кўп кўрган эди.
19 да эмассан энди, эй Шоир,
Ортиқ ортда қолди “Прага Баҳори”.
Сочларингга оқ тушган бугун
Прагада эса – қора қиш!
Бироқ сен жилмаган бир жанговарсан
Орқангдаги кўзи ёшли халқ учун
Мустамлакадан қутилган, аммо
Эркин бўлолмаган Туркистон учун!
Дунёмизга қараяпсан мағрур ва тикка
Сен танҳо Прага қамоқхонасидан,
Сен ғариб бир дарахт эмассан асло,
Қалбимизда ҳилпирар япроқларинг.

* * *

MUHAMMED SALIH
(Туркия Туркчасида)

Dünyaya bakıyorsun şair,
Yapraklarına kar yağmış
Uzak Harezm’deki mağrur
Ve dik bir çinar gibi.
Sen garip bir ağaç değilsin asla
Bir kuytu Prag hapishanesinde,
Bir kor ateş olarak düşmüşsün
Dünyanın tam gündemine!
Ondokuz yaşında geldiğin Prag
Sovyet tanklarını taşlarken,
Sen için için duymuştun
Prag halkı için özgürlüğü.
Elli iki yaşında geldiğın Pragsa
Özgürdü, ama geçmişini unutmuştu,
Kendine az bulduğu özgürlüğü
Şimdi sana çok görmüştü.
19 yaşında değilsin ey koca şair
Artık “Prag Baharı” da geride kaldı,
Saçlarına düşmüş aklarla anlaşılan
Bugün kara bir kış var Prag’da.
Ancak sen uslanmaz bir savaşçısın
Geride kalan gözü yaşlı halkın aşkına
Sömürgeden kurtulmuş, ancak bir türlü
Özgürlüğe kavuşmamış Türkistan için.
Dünyamıza bakiyorsun mağrur ve dik
Bir kuytu Prag hapishanesinden,
Sen garip bir ağaç değilsin asla
Yüreklerimizde hışırdıyor yaprakların.