O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ким билан биргамиз?

Ким билан биргамиз?
29 views
18 May 2013 - 8:44

duaБалиқ сувни ёриб юргани каби ,инсон ҳам зиён-заҳмат ва ёмонликларни ёриб сузиб юради. Фақат Аллоҳнинг паноҳига эришсагина бу иш енгиллашади.

Ибн Сунний ва Имом Аҳмад ривоят қилган бир дуода шундай дейилган:”Яхши одам ҳам ёмон одам ҳам четлаб ўтолмайдиган Аллоҳнинг мукаммал калималари билан паноҳланаман. У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан,осмондан тушадиган нарсаларнинг ёмонлигидан ва унга кўтарилувчи нарсаларнинг ёмонлигидан,ерда тарқатган-ўстирган нарсаларнинг ёмонлигидан, кеча-кундуз фитналарининг ёмонлигидан, ҳар бир эшик қоқиб келувчининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Фақат яхшилик билан эшик қоқувчи бундан мустасно,эй Раҳмон!»

Бугунги кунда кўпчилик касалликдан нолийди. Дўхтир ва табибларнинг зўрлари ҳақида баҳслашиб кетади.  Аммо мен бир нарсага аминманки, ҳақиқий соғлик Аллоҳнинг ёди ва зикрида,ҳақиқий оғриқ эса Уни унутишда экан.

Биз эса оддий зиён-заҳмат ва беморлик пайтида ҳам Уни зикр эта олмаймиз. Инсон Аллоҳ зикридан ғофил бўлган дақиқадан бошлаб балолар ичра чўка бошлайди. Нуҳ алайҳиссалом даврида қавм ўз пайғамбарларининг сўзларини эшитмаслик учун қулоқларига махсус тиқинлар тиқиб юришар эди. Хозир махсус тиқинларнинг ҳеч кераги йўқ, чунки атрофимизда Аллоҳ ёдидан ғофил қолишимиз учун маънавий «тиқин”лар бисёр. Соғайишнинг бирдан бир йўли суннат Билан хулқланиш, дуо билан қўрғонланиш, ҳалол билан озиқланиш. Шундагина зиён, бало ва ёмонликлар денгизида чўкмаслик мумкин.

Султон Ёвуз Салимнинг болалиқдан тарбиячиси бўлган Ҳасан Жон подшоҳнинг вафоти ҳақида шундай деган эди:”Елкасига чипқон чиқди . Яра тез орада каттариб ,тешик ҳолига келди. Яранинг ичидан унинг упкасини кўриш мумкин эди. Подшоҳ оғир азоб чекарди. Ёнига келиб: Подшоҳим Аллоҳ таоло Билан бирга бўлиш пайти келганга ўхшайди, дедим. Подшоҳ мен томонга ўгирилди ва ҳайрат билан : Ҳасан!.. Сен бугунга қадар мени Ким билан бирга эди, деб ўйлардинг,дея жон таслим этди.

Хўш, биз ким билан биргамиз?!

Марзия Мумтоз