АҚШ ва Исроил фуқароси Сам Басила (Sam Bacile)нинг Ислом динига ва Муҳаммад (сав)га ҳақорат шаклида ҳозирлаган “Мусулмонларнинг масъумияти” фильмига бутун дунё бўйлаб норозилик чиқишлари давом этмоқда. Мусулмонлар билан бирга мусулмон бўлмаганлар, шу жумладан дунёнинг обрўли ташкилотларининг раҳбарлари, давлат ва сиёсат арбоблари, оддий инсонлар бу фитна ва туҳмат тўла фильмни қоралаб чиқмоқдалар. Қуйида бу фильм ҳақида билдирилган баъзи фикрларни диққатингизга ҳавола қиламиз:
Фильм ижодкори Сам Басила (Sam Bacile): Мен бу фильмни сиёсий фитна чиқариш учун ҳозирлаганман… (манба: )
АҚШ Давлат Котиби: Бу фильм жирканчдир… (манба:
БМТ Котиби Пан Ги Мун: Бу фильм ҳақорат тўла фильмдир… (ctv.by)
Туркия Бош Вазири Тоййиб Эрдўғон: “Ислом ва Муҳаммад (сав)га ҳақорат сўз ва фикр эркинлиги доирасига кирмайди…” (hurriyet.com.tr)
Миср Президенти Муҳаммад Мурсий: Фильм ижодкорларини маҳкамага тортиш учун Мисрнинг АҚШдаги элчихонасига таълимот берди… (trtturk.com.tr)
ЎХҲ вакили Намоз Нормўмин: Бу фильм унинг ижодкори айтганидек сиёсий фитнадир…(bbc.co.uk/uzbek)
Сиёсий шарҳловчи Тошпўлат Йўлдошев: Бу фильм ҳақорат ва фитна эмас. Мусулмонлар ёшлигиданоқ яҳудийларга қарши қайраб тарбияланади…( bbc.co.uk/uzbek)
ЎХҲ Хабар Маркази