O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Коллежга кириш тафсилотлари

Коллежга кириш тафсилотлари
148 views
17 August 2013 - 17:16

yenice_belediyesinde_rusvet_operasyonuМактабни тамомлаган фарзандингизнинг ташвишини қиласиз. Ҳозир нима кўп, коллежлар кўп, қадамингизда коллеж лекин унда ўқитиш учун маблағингиз етармикан? Холам ёлғиз аёллар. Биттагина қизи бор, эри 9 йил олдин Россияга кетганча қайтмади, тирикми ўликми дараги йўқ. Мардикорлик қилиб кун кўради.

Қизини Андижон шаҳар медколлежида ўқитишни ният қилганди, 500 доллор сўрашибди, унча пулни топа олмай воз кечди. Кейин унда ҳам бўлмас экан, мажбур ўқитиш керак экан, агар ўқитмаса жавобгарликка тортилиши анча катта жарима тўлаши хақида огоҳлантиришибди. Қарз олиб ўқишга жойлади.

Бу йил 2-курсга ўтди. Ўқишга ками-кўстларини қилиш мақсадида шоли ўтагани ишга чиқиб юрди. Мазаси қочиб қолди, дўхтирлар буйрагида кучли шамоллаш деб касалхонада олиб қолди. Йиғиб қўйган пулларига даволаняпти. Домлаларига пахтадан қолиш учун касаллиги тўғрисида справка олиб борса, қабул қилмабди – мажбур экан пахта териш. Йўқса, 150 доллар тўлаш керак экан.

Бир қўшнимиз иш гаплашганди, болницада фаррошликка. 400 доллар сўрашди, пул топиб олиб боргунча бошқасини ишга олишибти.

Холамнинг боши қотган. Шунча машмаша нима учун, хайрон қоласан. Кошки шунча сарфлаб коллежда ўқитган фарзандингиз у ернинг дипломи билан ишлай олса. Ҳеч қаерда ишга олинмайди, пол артади холос. Олий малумотли эмас, деб қайтариб юборади. Оддий пол ювиш учун ҳам ишга кириш 400 доллар – у ҳам талаш.

Раъноҳон