O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Коммерсантъ”: АҚШ Афғонистондан чиқиб кетади, аммо Ўзбекистон орқали эмас

Россия ташқи ишлар вазирлигидаги манбалар Москвадаги “ Коммерсантъ” мухбирига Россия ва НАТО Афғонистондан ортга қайтиш, яъни “мультимодал транзит” ҳақидаги музокаралари ниҳоясига етиб қолганини айтиб бердилар. “Биз бу мавзуни НАТО билан муҳокама этаяпмиз”, – дея тасдиқади юқори мартабали дипломат.

“Коммерсантъ”: АҚШ Афғонистондан чиқиб кетади, аммо Ўзбекистон орқали эмас
271 views
05 February 2012 - 7:06

Расм © «Коммерсантъ»

Россия ташқи ишлар вазирлигидаги манбалар Москвадаги “ Коммерсантъ” мухбирига Россия ва НАТО Афғонистондан ортга қайтиш, яъни “мультимодал транзит” ҳақидаги музокаралари ниҳоясига етиб қолганини айтиб бердилар. “Биз бу мавзуни НАТО билан муҳокама этаяпмиз”, – дея тасдиқади юқори мартабали дипломат.

Нашр ёзишича, АҚШ ва НАТО кучларини Афғонистондан олиб чиқиш масаласи кўндаланг келиб қолганида ғарб давлатлари ишончли маршрут ҳақида бош қотириб қолдилар. “Афғонистонга юк етказиб беришда фаол қатнашаётган Ўзбекистон юкларни ортга ўтказишни истамаяпти”, дея ёзади “ Коммерсантъ”.

“Ўзбеклар мамлакат ҳудудига наркотик ва қурол киришидан қўрқаяптилар. Ахир эшелон-эшелон поездларда ҳарбий техника ўтади, унинг ичида нима борлигини текшириш осон эмас”, – дейди рус дипломати. Кўринишидан, Москва бундай қўрқувлардан кейин туғилганга ўхшайди. Бу мавзу бўйича музокаралар бошланганига бир ярим йил бўлди. “Гап Марказий Россияда божхона терминални ўз ичига олган логистик база яратиш мумкин бўлган шаҳарни топиш ҳақида борди, – дейди ТИВ мутасаддиси. Афғонистондан юклар бу ерга ҳаво орқали келтирилади, у ёғига, Рига ёки Таллингача темир йўл орқали кетаверади”. Рус расмийлари база учун Ульяновск шаҳрини танладилар.

Шундай қилиб, янги схема бўйича НАТО мамлакатларининг юклари Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилмай, тўппа-тўғри Россияга учоқларда олиб келинади. Бу ердан темир йўл орқали Европага жўнатилади. “Ғарб мамлакатлари шу йўл билан анча вақтларини ва пулларини тежайдилар. Самолётлар учадиган масофа унчалик узоқ бўлмагани учун, йўлда заправка қилишига тўғри келмайди. НАТО бундан манфаатдор”, – дея тушунтирди РФ ТИВ ходими.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон НАТО қўшинлари ва техникасини Афғонистондан қайтариш учун ўз ҳудудидан фойдаланишга рухсат бермаётгани ҳақида аввал ҳеч қандай хабар берилмаган.

uzbek.fergananews.com