1990 йили “Эрк” демократик партияси тузилганида “бошқа партияда бўлганлар аъзо бўлмайди” деган талаб қўйилди. “Бошқа” яна бир партия бор эди. У хам бўлса Ислом Каримов бошчилигидаги Ўзбекистон компартияси.
Шу тариқа юзлаб одам коммунист бўлгани учун “Эрк” бортидан нарëғда қолиб кетди.
Масалан, Эркин Воҳидов¸ Одил Ëқубов¸ Омон Матжон¸ Ҳалим Худойбердиева. Хатто Ҳалима Худойбердиева.
“Мен коммунист дейилганда қалбан қалқдим оëққа “, деб шеър битган эди. Буларнинг савқи табиийси яъни ички туйғуси панд берди менимча. Улар Коммунизм дунë тургунча туради деб ўйлашди.
Холбуки Болтиқбўйи ва Москвада юзлаб одамлар партбилетини намойишкорона ëқаëтган пайт эди. Ўзбекистонда эса Каримов бошчилигида коммунизм қўрғони (тўғрироғи қўй қўрадай бир нарса) мустаҳкам турган эди.
Хатто асосий “оппонент” Абдурахим Пўлатов ҳам коммунист эди. Каримовни онтармоқчи бўлиб ўртага чиққан Мирсаидов ҳам, Нусратов ҳам коммунист эди.
СССР олий кенгашида “пахта қуллиги” мавзусини кўтарган Одил Ëқубов ҳам коммунист эди.
Бирор бир идорага рахбар бўлиш учун “горком добро берган коммунист” бўлмоқ лозим эди.
1984 йили облкультурада ишлайдиган йигит янги 06 жигулини 14 минг сўмга сотиб шуни порага бериб компартия аъзоси ва обкомда инстурктор бўлган эди.
1991 йилга келиб бу коммунистларни бир кунда ХДП аъзосига айлантиришди. Аъзолик билетлари алмаштирилди. Алмаштирилгани ҳам йўқ¸ Эски КПСС билети коммунистларни қўлида қолди.
Битта кампир “Мен Ленин отамни партиясига кирувдим” деганида ХДП инстуруктори бу кампирни овутиб “ХДП бу КПССни боласи” деган эди.
Аммо ўша “эврилиш” қурултойида коммунист бўлиб қолган ва мафкурасини ўзгартирмаслигини ТВга чиқиб айтган биттта опани биламан. Бу опани номи Бернора Қориева. СССР халқ артисти. Балерина.
Бу опа бугун ҳам коммунизм ва рус тили тарафдори.
Энди икки оғиз коммунистларнинг партия билети ҳақида. Бу билетнинг полиграфик қадри совет валютаси бўлган рублдан ҳам юқори эди. Билет махсус ишлов берилган гуруч қоғоз (рисовая бумага)дан тайëрланган бўлиб доллар ва евродаги каби мураккаб сув белгилари бор эди.
Билетни махсус ишлов бериб қизартирилган ва қабариқ қилиб КПСС деб ëзилган ҳақиқий теридан таëрланган эди. Бу билетни йўқотган одам партиядан хайдалар ва ишдан қувиларди.
Эсимда битта рассом ичиб йўлда думалаб чўнтагидаги партбилетини йўқотганида “Энди мени обчиқиб отишадими” деб йиғлаган эди. (Уни отишмади)
Хуллас 1991 йили Ўзбекистонда Каримов бошчилигидаги компартия ҳукмрон эди. Бугун оғзини ўлчовсиз очиб мен палон қилгандим пистиëн қилгандим деганларни компаси ўша вақт Каримовга қаратилган эди.
Уларнинг кўпини Каримов закарқоп каби ишлатиб отиб юборганидан кейин ўзларидан “биннарса” ясап “биз курашгандик” деб юришибди (ана ишанордик-ей) Компартия аъзоси бўлган Абдурахим Пўлатовнинг курашгани тўғри, кўчада митинглар қиларди.
Қолганлари эса Гагарин ҳайкали қаршисидаги ичи кондиционерли комфирқа биносида ўтиришарди таъзим бажо қилиб. Гагарин ҳайкали гувоҳ бунга. Бугун пийри муршид¸ “нафаси ўткуур эшонбово”га айланган Мирзо Кенжабек ҳам тариқдай бўлиб, Маркзқўм ичида ўтирарди. У бир марта эмаклаб бориб, Каримовни оëғини ўпмоқчи бўлганида, Каримов уни тепкилаб ташаган.
Хуллас қочган ҳам, қувган ҳам коммунист бўлган замон эди.
Бир вақтлар Каримов олдида тўнқайиб бугун ўзидан бир нарса ясамоқчи бўлганларга олдин айтган гапимни яна айтаман. Агар ўша вақтда шунақа “крутой” бўлган бўлсангиз нега бунчалар ўлик бўлгансиз.
Рассом Туз