“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда корхоналарни хусусийлаштириш кутилган даражадаги самарани бермаган. Бу ҳақда президент Мирзиёев 18 апрель куни имзолаган “Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чоралари тўғрисида”ги қарорда гап боради.
Ҳужжатда таъкидланишича, мустақиллик йилларида 30 минг давлат объектлари, жумладан, 6500та йирик ва ўрта ишлаб чиқариш корхоналари хусусийлаштирилган.
Бугунги кунда ялпи ички маҳсулотнинг 81 фоизи, ишлаб чиқаришнинг 94 фоизи, аҳоли бандлигининг 82 фоизи хусусий сектор улушига тўғри келмоқда.
Президент қарорида хусусийлаштирилган корхоналарнинг 2 мингтаси рентабелли эмаслиги, жумладан, мингдан ортиқ корхона ишламаётгани қайд этилган.
Шундан келиб чиққан ҳолда, қарорда хусусийлаштирилган корхоналарга кўмак кўрсатиш бўйича давлат қўмитаси ташкил этилиши белгиланган.
ЎХҲ хабарлар бўлими



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ