O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кремль Ўзбекистонни Украинага қарши қўймоқда

Кремль Ўзбекистонни Украинага қарши қўймоқда
206 views
17 November 2018 - 0:18

Путиннинг Ўзбекистонга ташрифидан кўп ўтмай, мамлакат Украинадан дори-дармон импортини тўхтатди.

Украин нашрлари сўнгги бир неча ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари божхона пунктларида қолаётгани ҳақида ёзмоқда.

Ўзбекистон расмийлари нима сабабдан Украина импорти тўхтатилганига изоҳ беришмаяпти.

Изоҳсиз санкциялар сабабини Россиянинг Украинага нисбатан агрессив сиёсати, шунингдек, рус сиёсатчилари ва олигархларининг Ўзбекистонга серқатнов бўлиб қолишганидан излаш мумкин.

Рассом Туз

Манба: Eltuz.com