O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Куй авжида узилмасин тор

Куй авжида узилмасин тор
37 views
23 May 2016 - 19:25

13238987_624473981050773_1018546278104694695_nЎзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов тилдан қолибди.

Бу ҳабарни бугун шоирнинг уйига йўқлаб борган савобталаблардан бири менга етказди. Шоир тўшакда тилсиз ëтибди. Уйда фақат қизи ва хотини. Шоирни ҳолидан ҳабар олгувчи ҳам йўқ дейишди.

Ҳар ким ўз дарди билан бўлиб миллат ўз шоирини унутдими?

Бир вақтлар булбулимиз эдику у. Ўз вақтида дардимизни достон қилган ҳам шу киши.

Сўнгги йилларда саройга яқин бўлиб элдан узоқлашганини хато деб билсак ҳам илгариги ҳизматлари учун у кишини кечирайлик.

Эркин Воҳид деган воқелик косасининг тўла қисмини кўрайлик.

Эркин Воҳид шеъриятга жаранг олиб келди¸ имкони бўлганида миллат¸ тил равнақи учун тили калимага келди.

Эркин аканинг кўзи тириклигида у билан рози-ризолашайлик. Шоирдан сўз қолади. Шу сўз ҳурматини жойига қўяйлик.

Куй авжида узилмасин тор,
Шеър ярмида синмасин қалам.
Яшаб бўлмай умрини зинҳор
Бу дунёдан кетмасин одам.
Қўлдан тушиб синмасин қадаҳ,
Лаб текканда тўкилмасин май.
Тўхтамасин уриб турган қалб,
Бошлаб қўйган қўшиғи битмай.

Шуҳрат Бобожон