O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кулдонлар

Кулдонлар
284 views
28 January 2019 - 6:00

 

«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН

    КУЛДОНЛАР

Ҳатто кулдонга ҳам кўникиб қоларкан киши.
Балиқ кулдон,
Тошбақа кулдон,
Аёл шаклидаги кулдонлар.
Президент дунё муаммоларини
Хотини билан ечган сингари,
Шоир ўз дардини
Кулдонга айтса ҳам булаверади.
Гарчи муҳаббатнинг меъёри бордир,
Гарчи таъқиқланган кўп хотинлилик,
Столимизда турар
Кирпи кулдон,
Тошбақа,
Сув париси шаклида кулдонлар.

1980

(260)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (157-саҳифа.)

(давоми бор)