O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кундуз

Кундуз
216 views
19 March 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

КУНДУЗ

Кундуз
Унчалик ғалати эмас ўзи.
Ақл бовар этар,
Лол қолмайди бирдан,
Кундузни тасаввур этса одамзод.
Кундуз – тўртбурчак шар:
Мен акс этаман унда,
Сен акс этасан,
Ердан бир қарич кўтарилса,
У ҳам акс этгай шарда шу заҳот.

Кундуз – мулойим шар.
Баҳайбат бўлса ҳам жуда мулойим.

Мулойим?
Демак, у мутлақо юмалоқ шардир.
Дарвоқе, бунинг аҳамияти бор?
Ердан бир қарич кўтарил,
Аксингни қўрмокчи бўлсанг бу шарда!

1978

(160)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (103-саҳифа.)

(давоми бор)