Дунё иқтисоди чўкмоқда
Замонавий дунё тузумининг асоси бўлган дунё иқтисоди чўкиб бормоқда, дейилади бу масалага бағишланган хабарда. (centrasia.ru). 2013 йилда дунё давом этаётган иқтисодий бўҳронни тўхтатиш кучига қодир эмас. Маълумки, ҳозирги дунё тузуми (русча мировая система) бозор иқтисоди, деб аталадиган ва асосан банк тизимларининг судхўрлик (фоизчилик) усули, халқаро компанияларнинг иқтисодий махинациялари ва катта давлатларнинг зўровонлик билан ўз иқтисодий кучини оширишига асослангандир. Хуллас, моддапарастликни байроқ қилиб олган, адолати, маънавият ва ахлоқни яксон қилишга қаратилган бу дунё тузуми таъбир жоиз бўлса “рак” касалига чалинган. Шунинг учун ҳам ҳозирги авлодларнинг бу дунё тузумининг вафотини кўриш эътимоли жуда каттадир…
Оҳ, Онажон, Онажон…
Болаларнинг ақл даражаси оналарнинг меҳрибонлигига боғлиқ экан. (habervaktim.com). Тегишли хабарда айтилишича, она сутини етарли даражада эмган болалар ўткир ақл ва закога эга бўлар экан. Ахир бекорга айтилмаганку “Жаннат оналарнинг оёғи остида”, дея…
Ихвон русларга ёқиб қолди…
2005 йилда Русия Ихвон ҳаракатини террорчи гуруҳлар рўйхатига қўшганди. Энди эса Русия бу қора рўйхатдан воз кечиб, улар билан дўст бўлмоқчи. (zaman.com.tr). Дунё жойида турмаслиги ёки ҳақиқатнинг барибир ғалаба қилиши маълумдир. Мўътадил исломий ҳаракат бўлган Ихвонлар билан АҚШнинг ҳам келишиб ишлаётганини эслатишда ҳам фойда бор..
Ҳамма диктаторларнинг қизлари ҳам ахмоқ эмас
Хабарда (zaman.com.tr) айтилишича Жанубий Кореянинг эски диктатори Park Chung-hee нинг катта қизи Park Geun-hye сайловларда ғолиб чиққан ва ўз мамлакатининг илк аёл Президенти бўлган. Демак, ҳамма диктаторларнинг тўнғич қизлари ҳам ақлсиз бўлавермас эканда…
Бўри овчиси уйланди
Туркиянинг машҳур “Бўрилар водийси” телесериалининг бош қаҳрамони Пўлат Оламдор (асл исми NECATİ ŞAŞMAZ
) ҳаммани лол қолдириб, кутилмаганда ўзидан 20 ёш кичкина бир талаба қизга уйланди.( haberturk.com). Оббо муғобир эй, бу аслида бўри овчиси эмас эканда…
Бош Вазир Эрдўғоннинг даъвати
Туркияда ва дунёда ишқий саҳналари билан машҳур бўлган “Муҳташам аср” телесериалини мамлакат Бош Вазири Тоййиб Эрдўғон қаттиқ танқид қилган ва “Биз бундай (сохта) аждодларимизни танимаймиз (қабул қилмаймиз)”, деганди. Шундан кейин телесериал мазмунида жиддий ўзгаришлар рўй бера бошлади. Масалан, унинг бош қаҳрамонларидан Хуррам Султон ҳижобга кириб, намоз ҳам ўқиди. Нима деймиз, Аллоҳ ҳидоятини ортирсин…
ЎХҲ Хабар Маркази
24 декабрь 2012 йил