Сурия мухолифати бирлашди
Суриялик мухолифлар Қатарнинг пойтахти Доҳа ўтказилган йиғилишларида “Сурия Миллий Иттифоқи” (Коалициони) номи билан бирлашдилар. Мухолифатнинг лидерлигига Муаз Ал Ҳатиб сайланди. Туркия Ташки Ишлар Вазири Аҳмад Довудўғли Суриялик мухолифларнинг иттифоқга эришишини диктатор Ҳофиз Асадга бериладиган ҳал қилувчи зарба, деб атади.
(habervaktim.com)
Русия ва Ироқ ўртасида қурол савдоси бекор қилинди
Бу икки давлат ўртасидаги 4,2 миллиард долларлик қурол тижорати шартномаси порахўрлик шубҳалари юзасидан бекор қилинган. Шартномага кўра Ироқ Русиядан ҳарбий вертолётлар ва ракеталар сотиб олиши керак бўлган. Шунингдек, Ироқ ҳукумати Русиянинг “Газпром” ширкатининг Шимолий Ироқдаги газ ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатиш қарор қилган. (habervaktim.com)
Хитой Компартиясининг сеъзи бўлиб ўтди
Ушбу сеъздда Хитойнинг янги давлат раҳбарлари сайланди. Янги раҳбарларни сайлашда Ден Сюо Пеннинг раҳбарларни узлуксиз алмаштириб туриш, коллектив бошқарув ва мамлакатни узоқ режаларга кўра бошқариш принципларига амал қилинган. Матуботда айтилишича, бундай сиёсат Хитойнинг собиқ СССР каби парчаланиб кетишининг олдини олишга қаратилган.
centrasia.ru
Бельгияда мусулмонларнинг партияси фаолият олиб бормоқда
Бу ҳақдаги хабарда айтилишича, мусулмонлар Белгиядаги сайловлардаги қатнаши, марказий ва маҳаллий ҳокимият органларида вазифа олиб бошлаганлар. Хабарда бу кетишда Бельгия мусулмон мамлакатга айланаши таъкидланади.
centrasia.ru
Қирғизистонда иқтисодий бўҳрон давом этмоқда
Бу мамлакатдаги сиёсий беқарорликнинг асосий сабабларидан бири иқтисоднинг сурункали инқирозга юз тутганидир. Тегишли хабарда айтилишича, давлат бюджетининг харажат қисми даромад қисмидан анча кўп. 2013 йилда ҳам анча харажатлар кўзда тутилган, аммо пул бюджетга қаердан келади, буни номаълум, дейилади хабарда…
centrasia.ru
Грузия кимнинг дўсти бўлади?
Бу масала Кавказ ҳудудида кимнинг қўли баланд келиши билан бевосита алоқадордир. Маълумки Саакашвили Грузия Президенти бўлгандан кейин бу мамлакат АҚШ ва Нато билан илиқ муносабатлар ўрнатган, Русия билан алоқалари бузилган ва ҳатто бу икки давлат ўртасида уруш ҳам содир бўлганди. Грузияда ўтказилган парламент сайловларида Саакашвилининг мухолифлари ғолиб келдилар ва мамлакат сиёсатида мавҳумлик пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам НАТО раҳбари бу мамлакатдаги аҳволдан ташвишланиш билдирган.
ozodlik.org