Назарбоев қозоқ ёшларига араб кийимларини киймасликни тавсия қилган
Қозоғистон Президенти бу ҳақда Нур Отан Жас Отан партияси ёшлар бўлимининг қозоқ ёшларига араб кийимларини киймасликни тавсия қилган. Исломда кўп оқимлар бор, аммо биз ёшлармизни уларга қўшилишдан қайтаришимиз керак, деган Назарбоев. Шунингдек Қозоғистон Президенти қозоқ ёшларининг бошқа давлатларга “гастарбейдер” бўлиб келмаётганини ҳам таъкидлаган.
Тожикистон уламолари соқол узунлигини аниқладилар
Бу мамлакат уаломлари ҳанафий фиқҳидан келиб чиқиб, мусулмонларга бир тутам, яъни кафтнинг эни узунлигида соқол қўйиш фатвосини берганлар. Муслимлар эса юзлари, қўллари ва оёқ тўпиқларидан бошқа вужудининг қолган қисмини кийим ва ҳижоб билан ёпишлари айтилган. Шу билан бирга Тожикистон Маориф Вазирлиги ўқитувчиларга уч мантирметр узунликда соқод қўйишга рухсат берган. Бу қоида 50 ёшдан ошган ўқутувчиларга тегишли экан, ундан ёшроқ ўқутувчилар умуман соқол қўйиш ҳаққига эга эмаслар.
Туалет тараққиёт мезоними?
Туркияда чиқадиган газеталаридан бирида ёзилишича, дунёда ҳозирги кунда 2,5 миллиард киши ҳожатхона хизматидан фойдаланмайди. Бундай санитария гигиена қоидаларининг бузилиши эса турли юқумли касалликлар туфайли кунда тахминан саккиз мингга яқин кишининг ўлимига сабаб бўлар экан. Ушбу маълумотлар ҳисобга олинганда номини айтишни унчалик ёқтирмайдиганимиз ҳожатхонанинг шубҳасиз тараққиёт мезони эканлигига ишонишимизга тўғри келади.
Ислом давлатлари ҳаракатда
Исроилнинг Ғаззо минтақасига ҳужумига қарши фаластинлик мусулмонлар билан ҳамдардлик ва ҳамкорлик билдириш учун Ислом давлатларидан 10 тасининг Ташқи Ишлар Вазири бу минтақани зиёрат этди. Вазирлар Ғаззо минтақасида Бош Вазир Исмоил Ҳания билан учрашганлар ҳамда Исроил ҳужумида яралаганларни бориб кўрганлар. Яралаганлар билан учрашув чоғида Туркия Ташқи Ишлар Вазири Аҳмад Довутўғли ҳўнграб йиғлаган. Айтиш керакки, Ғаззо минтақаси уч йил давомида Исроил тарафдан қуршовга олинган ва ташқи дунё билан алоқаси кесиб қўйилганди. “Араб баҳори” Миср ва бошқа давлатларда ўртага чиққандан кейин аста секинлик билан Ғаззонинг қуршовига ҳам барҳам берилмоқда.
Гулнора гимнастикачи ҳам экан
Ўзбекистон диктаторининг катта қизи Твиттер интернет ижтимоий тармоғида ўзининг гимнастикада маҳоратини кўрсатувчи расмларини намоён қилган. Трусик кийиб олган Гулнора бу машқларда ит ва мушук каби ҳаракатлари билан ҳаммани ҳайрон қолдирмоқчи бўлган. Ҳа, энди бекорга иши йўқ итини суғорибди, дейишмаганку. Унинг ушбу расмларини мана шу линкдан кўришингиз мумкин:
http://www.centrasia.ru/newsA.php?CR=6
ЎХҲ, Хабар Маркази