Маълум бўлгани каби мана бир ҳафтадир ЎХҲ нинг “Одноклассники.ру” сайтидаги гуруҳимизнинг фаолияти номаълум сабабларга кўра тўхтатиб қўйилганди. Биз бу ҳақда ББС ўзбек хизмати (https://soundcloud.com/turkistontv) ва ҳаракатимиз сайти орқали ҳурматли ўқувчиларимизга баъзи маълумотлар бердик.
Шунингдек, биз бу сайт эгаларига мурожаат қилиб, гуруҳимиз нимага ёпилиб қолганлигининг сабабларини ўрганишга ҳаракат қилдик. Ушбу мурожаатимизга қуйидаги жавобни олдик:
Уважаемый пользователь,
Группа заблокирована за нарушение условий Лицензионного соглашения
(п.7.4.3) и не подлежит восстановлению.
(7.4. Лицензиату запрещается:
…
7.4.3. осуществлять пропаганду или агитацию, возбуждающую социальную, расовую, национальную или религиозную ненависть и вражду, пропаганду войны, социального, расового, национального, религиозного или языкового превосходства;)
С уважением,
Анна
Служба поддержки пользователей Одноклассники
Ушбу жавоб бизнинг “Одноклассники.ру” сайтидаги саҳифамизнинг фаолияти тўхатилиши учун оддий баҳона эканлиги кўриниб турибди. Чунки ЎХҲ низом ва дастурида миллий ёки диний низоларга ўрин берилмаган, аксинча ҳаракатимиз жамият тараққиётининг ўрта, мўътадил йўлини танлагандир. Афтидан диктатор Каримов ва малайлари “Одноклассники.ру” сайти раҳбарларига таъсир қилишнинг бирон йўлини (МХХ орқали ёки катта пора билан) топиб, улардан бизнинг гуруҳимизни мана шундай ҳеч ким ишонмайдиган сабаб билан ёпиб қўйилишига эришганга ўхшайди.
Хўш, бунинг асосий сабаби нимада?
Бу сабаб диктатор Каримовнинг сўз ва матбуот эркинлигидан ўлгудек қўрқишидадир. Чунки Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлиги таъминланадиган бўлса бу диктатура режимининг деярли чорак асрдан бери ўзбек халқига қилиб келаётган даҳшатли зулми, диктатор ва унинг оиласининг ҳуқуқий ва молиявий жиноятлари албатта фош бўлади. Натижада эса халқ жунбушга келиб, диктатор Каримовни ҳокимиятдан ағдаради…
Хуллас, кураш давом этади. Бир томонда, ЎХҲ бошчилик қилаётган эркинлик, адолат ва ҳақиқат тарафдорлари, иккинчи томонда эса диктатор Каримовнинг зулм ва ҳақсизлик малайлари. Ушбу кураш майдонида сизларни ЎХҲ билан ҳамкорлик қилишга яна бир марта чақирамиз.
Йўқолсин Ўзбекистонда Ислом Каримов диктатураси!
Яшасин Эркинлик ва Адолат!
ЎХҲ Ташвиқот Бўлими
15 февраль 2013 йил