«ОЛИС ТАБАССУМ СОЯСИ»
КИТОБИДАН
КУТАМАН
Мен билмайман. Фақат, фақат сезаман ҳар кун:
Лаҳза сайин яқинлашиб келар нимадир –
Қувончмикан? Дардми? Нима? Поезддир балким,
Балким Миррих ёқдан учган сирли кемадир?
Яқинлашиб келаверар гурас ва гурас
Нафасимни ич-ичимга ютиб ётаман,-
Фақат кутиш лозим бўлган нарсани эмас,
Кутилмаган нарсаларни кутиб ётаман.
1980
(244)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (149-саҳифа.)
(давоми бор)