O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш сари!

Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига ўтиш сари!
158 views
17 April 2013 - 13:25

Фуқаролик жамиятини ошкоралик тамойили асосида президент ва ҳукумат қарорларини бажарувчи маҳалла қўмита кенгашининг ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтишини қонунлаштириш лойиҳасига таклиф.

Ушбу мақоладан Конституция ижроси сустлиги, Суд тизимининг мустақил эмаслиги, Давлат органларида шаффофлик йўқлиги,ОАВоситаларидаги кўзбўямачиликлардан манфаатдор- жойлардаги аксарият маҳаллий раҳбарлар ҳамда уларни қўллаб-қувватлаётган айрим сиёсий Партия Раҳбарлари (айниқса ХДП) эканлигини пайқаш хеч қийин эмас.

Лойиҳа-таклифнинг мақсади:

1) Туман даражасидаги давлат органлари бўлимларининг фаолият тартибини қонунлаштириб, давлат бюджетига тушадиган маблағларни 5-8 баробаргача кўпайтириш мумкин бўлади.(Жойларда пора сифатида йўқ бўлиб кетаётган маблағ назарда тутилмоқда).

2) Давлат бюджети маблағларини талон-тарож қилинишига маҳаллий ҳокимият ташкилотларининг айрим ходимлари томонидан совуққонлик билан қарашига барҳам берилади.

3) Энергетика сарфида мақсадли йўналишга эришилади, тўловларни ўз вақтида тўлиқ ва алдамчиликларсиз амалга оширилиши мумкин бўлади;

4) Ишсизликни яширишга, социал химояга ажратилган маблағларни ўзлаштиришга чек қўйилади.

5) Боғча, мактаб, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотларда ноқонуний пул йиғимларининг тўхтатилишига олиб келади;

6) Яширин ва ноқонуний фаолият кўрсатаётган цехлар ва дўконлар қонун тартибида ишлашга йўналтирилади, иш ўринлари кўпаяди.

Қонунчилик лойихасига таклиф:

1) Ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳаллага ўз ҳудудидаги аҳолидан барча солиқ ва коммунал тўловларни йиғиш ваколатини бериб, йиғимлар ойма-ой 75% дан 100 % гача йиғилган тақдирда маҳалла фондига унинг 20 % и миқдорида, 50 % дан 75 % гача йиғилган тақдирда эса маҳалла фондига 10 % миқдорида ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Бу кам кўрсатгич 2 мартадан ортиқ такрорланса юқори ташкилотлар буни ўрганиб чиқиб, интизомий чора кўришини қонунлаштириш мақсадга мувофиқдир;

2) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш туман бўлимлари тугатилиб, бу вазифани туманда ЎЎБ-органлари рахбарлари ижроия коллегиал кенгашига ўтказилиши қонунлаштирилса мақсадга мувофиқ бўларди;

3) Тошкент шаҳридаги туман ҳокимиятларини тугатиб, ўрнига туман оқсоқоллар кенгаши раиси, шаҳар кенгаши депутатлари аъзоси – тумандан сайланган; тумандаги давлат органлари бўлимлари билан ҳамкорликдаги коллегиал-кенгаш тузиш мақсадга мувофиқдир;

4) Ўзини ўзи бошқариш органлари маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг аҳолига кўрсатадиган хизматларини (маълумотнома, тавсифнома бериш, далолатнома ва баённомалар тузиш, чет элга чиқиш визаларини расмийлаштириш ва бошқалар) белгиланган тартибида пуллик хизматини қонунлаштириш мақсадга мувофиқ бўларди;

5) Тумандаги боғча, мактаб, коллеж ва шифохоналарни қурилиш-таъмирлаш ишлари учун коллегиал кенгашга бўйсунувчи қурилиш-таъмирлаш махсус бўлимини ташкил қилиш бюджет маблағларнинг мақсадли ишлатилишини кучайтиради;

6) Ўзини ўзи бошқариш-маҳаллаларда жойлашиши ва ҳудудининг майдонига қараб кўчатлар экиш, ариқларни тозалаш … бўйича ободонлаштириш ҳодимларини ажратиш мақсадга мувофиқ;

7) Туман оқсоқоллар кенгашига боғча мудири, мактаб директорини ишга олиш ва бўшатиш масаласида асосий ўрин тутишини қонунлаштириш мақсадга мувофиқ бўларди;

8) Маҳалла участка нозирларини тегишли туман оқсоқоллар кенгаши томонидан суҳбатдан ўтказилиб ишга олиш тартибини ўрнатиш;

9) Маҳалла участка нозирлари ҳозирда 2 та бўлиб, уларни биттага қисқартириш лозим. Маҳалла посбони маошини участка нозири ойлик иш ҳақининг 75 % миқдорида белгиланса яхши бўлади. Сабаби посбоннинг масъулияти айрим ҳолларда кўпроқдир. Ушбу ҳолатлар Жамоат манфаатларининг устуворлиги учун қонунийлаштирилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Азамат Худайқулов
Апрель 2013йил