Хабарингиз бор Ўзбекистонда фолбинлар ўз уйларини тижорат маскани этиб эмин эркин фаолия олиб бориб, оми халқни аҳмоқ этиб келмоқдалар.
Балким буларнинг эркин фаолиятидан давлатга солиқ тўлайди деб ҳам баъзида ўйлаб қоласан.
Оллоҳни унитган пода, оми халқ эса фолбинлар манзиьларида яширин ё – да ошкора унинг буюртмаси ила қабристон тупроғи, ит юнги, қўғирчоқга ёвуз ниятида санчиш ва қабристонга кўмиш учун бир гала ниналар, овсини матохидан қийлган бир парча латта, янги сўйилган мол юраги, айирлиш кўчадан териб борилган тош, кундоши эри ва қайнисинглиси ҳамда қайнопаси 3 × 4 сурати ( қайнаси эса келин сурати ) ва ҳокозоларни кўтариб фолбин эшиги олдида ёки ховлисида турна қатор турушиб жам бўлишадилар.
Табиий савол туғилади, нима учун бизнинг диёрларда бу Оллоҳни налатига учраганларга кенг имкониятлар яратилган ?
Бу Фолбинлар фаолиятига қарши қониунлар жорий этилганми ўзи ?
Нима учун айнан дин уломолари ҳа деб соқол рўмолни ва ҳижобни салбий оҳангда гапиравермасдан фолбинлар ноқонуний фаолиятларини жиноий ёки маъмурий жавобгарликга тортиш, зиён заҳмат етказувчи касбикорларига чек қўйишлик талаби билан ҳукуматга нома билан чиқишни ўйламайдилар ?
Нима учун имомлик мақоми, гарданларидаги вазифани тўлиқ тушунсаларда шу кунгача эркин гапира олмаяпдилар ёки сиёсатга қараб сўнг Қуръону Ҳадисни мослаштириш тадбири давом этилмоқда ?
Муттаҳам, каззоб фолбинларни ўша маскан МФЙ ва ҳудуд нозирлари билсаларда кўз юмиб келишаётганлари жиноят эмасми ёки ҳали ҳам руҳан Каримов даврида фаолият олиб боришмоқдаларми ?
Мадамин Бек