«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН
КЎЗГУ ХОТИРАСИ
Менинг бор илинжим, менинг бoр таъмам
Кўришдир, лоақал бир бора сени.
Лекин беҳудадир… Беҳуд артаман
Кўзгунинг чанг босган хотирасини.
Оқшом кўрган туши муз бўлиб
Деразанинг кўзида қотибди, ана.
– Биз қачoн сен билан қолдик айрилиб,
Қачон кўришамиз сен билан яна?…
Елкамга ташлайман тонгни энтикиб,
Бу тонг – муздан тикилган пўстин.
Унинг чўнтагига қўлимни тиқиб,
Мактубинг излайман , севгилим – дўстим!..
1978
(68)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (49-саҳифа.)