МАНСУР ШЕЪРЛАР
КЎНГИЛ
Ҳеч нарса қилмаслик қандай яхши. Ҳеч нарса қилмаяпман, деб
ўксимаслик қандай роҳат. Виждон қийналмаса, виждон қаергадир
ғойиб бўлса, ўрнига бошқа бир нарса, унга ўхшамагaн, аммо унинг
шаффоф ўртигини ўраб олган ва шу шаффоф парда аро
тикилаётган минг кўзли мавжудот – ҳеч ким олдида ҳисоб
бермайдиган ўжар махлуқ, виждон каби тортинчоқ эмас, ақл каби
эҳтиёткор эмас – сийқаси чиқиб кетган «кўнгил » исмли жонзот
турса, кандай яхши.
Ким уни айблар ва нима учун?
У ҳамманинг ичида ёлғиз ўзининг етилишини сабр-тоқат билан
кутишга қодир, баҳорнинг яшил кўрпаси остида ҳам, саратон
чойшаби тагида ҳам ўзини, ёлғиз ўзини кутади.
Бу мева ўзини фақат ўзи учун асрайди.
1982
(178)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (112-саҳифа.)
(давоми бор)