O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Кўрмайди дейсан-да одамларни сен

Кўрмайди дейсан-да одамларни сен
135 views
20 March 2016 - 3:00

2360772_d0f71c1fВақтимиз йўқ

Шунчаки, биз жуда банд бўлиб қолдик,
Энди фурсат йўқдир изҳори дилга.
Безакдор каломлар қайга йўқолди?!
Кўзлар ҳам йўлиқди гўёки силга…

“Ватаним, мен сени севдим”, – дейишга,
Вақт йўқдир. Бандмиз биз – очиғин айтсак…
Улгура олмаймиз бундайин ишга,
Чунки унга холис хизмат ҳам керак…

****

“Хавфли” одам кечинмаси

Кўрдим: чўчиб кетдинг сўзимни тинглаб,
Шубҳанг этди сени бир мустамлака.
Мусича сингари ҳар ён аланглаб,
Дединг: “Майли, хайр, ҳозирча “пака!”

Сира англамадинг айтган сўзингни,
Сени занжирлади хаёлинг буткул.
Ичингга ютганча хаста сасингни,
Ғойиб бўлдинг тезда, силкимасдан қўл.

Мен ҳам эргашмадим сенга, албатта,
Унутдим сен қўрққан ўша бир дамни.
Ахир, биламан-ку, осонмас, ҳатто
Тингламоқ мен каби “хавфли” одамни.

****

Гуноҳлар ичра

Кўрмайди дейсан-да одамларни сен,
Билмайди барибир қилган гуноҳинг.
Жуда хотиржамсан, кўнглинг жуда тинч –
Юзингда акс этмас қалбдаги доғинг.

Тун нима? Кундуз не? Шому тонг недир?
Барида маъсият ҳидлари қолган.
Десалар бир куни «Юрагинг келтир»,
Боқ, у аллақачон ҳидланиб қолган…

****

Гўрўғли