ФУКАРОЛИК ИШЛАРИ БУЙИЧА
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ РАИСИГА
Нусхаси: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИГА
Ўртачирчиқ туман, Пахтакор, Навруз махалласида яшовчи К.Қодировадан.
АПЕЛЛЯЦИЯ ШИКОЯТИ
20.03.12 куни мен Ўртачирчиқ туманлараро фуқаролик судига О.Тошхонов ва Т.Хасановалар ўртасида тузилган 16.01.10 кунги уй-жойни олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво-аризам бўйича 23.05.12 кунги суд ажрими вилоят судининг 10.08.12 кунги ажрими билан бекор қилиниб, янгидан қуриш учун қайтарилган.
Ушбу иш туманлараро судида янгидан кўрилиб, 5.10.12 куни иш кўришни тугатиш ҳақидаги ажрим билан якунланди.
Суднинг мазкур ажримидан қуйидаги асосларга кўра норозиман:
1. Туман ҳокимининг №272-сонли қарори, унга тегишли ҳужжатлар ва Кадастр хизматининг ТА-№ 0617422-сонли Гувоҳномаси, унга тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари судга тақдим этилмади ва муҳокама қилинмади.
2. Менинг 8.06.12 ва 17.09.12 кунги шикоятларим ва судда тақдим этган аризам судда умуман муҳокама қилинмади ва менинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқим ТИКЛАНМАДИ.
3. Суднинг ушбу ажрими ФПК нинг 1,4,5,6,7,10,12,15-моддалари 28-боби ва «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 2,6,7,9,66-моддалари талабларига зиддир.
4. Туман ҳокимининг 30.04.10. кунги №272-сонли қарори ФК нинг 488-моддаси талабига зид ҳолда, яъни уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати кўрсатилмаган. Ушбу қўлбола қарор асосида Кадастр хизматидан ТА-№0617422-сонли Гувоҳнома берилган. Демак О.Тошхонов томонидан уй-жойни сотиш шартномаси ҳам ФК нинг 479 ва 488-моддалари талабларига зид ҳолда тузилган, яъни О.Тошхонов уй-жойни сотиб олувчига МУЛК қилиб топшириши лозим эди, лекин О.Тошхоновда уй-жойга мулк ҳуқуқи мавжуд эмас.
5. Ушбу конунбузарлик натижасида биз ўзимиз сотиб олган жойга ўзимиз иморат қуриб, 2007 йилдан бери яшаб келаётган уйимиздан фойдаланиш ҳуқуқимиздан маҳрум бўлганмиз.
6. Аслида туман ҳокимининг № 272-сонли қарорининг қабул қилиниши ЖК нинг 14-моддасига асосан жиноят ҳисобланади. Демак жиноий ишлар бўйича судга тааллуқли бўлган жиноят иши туман фуқаролик судида кўрилган.
Юқоридагиларга асосан туман судининг 5.10.12 кунги ажримини бекор қилиб, туман ҳокимига нисбатан ФПК нинг 321-331-моддаларига асосан ЖК нинг 141,205,209-моддалари бўйича жиноий иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқариб, тааллуқлигига биноан ишни терговга юборишингизни сўрайман.
Тошкент вилоят прокурорига мазкур иш юзасидан тегишли қарорлар тайёрлаш учун юборилмоқда
ИЛОВА: 8.06.12 ва 17.09.12 кунги шикоятларим нусхалари.
Ҳурмат билан: = К.Қодирова =
12.10.2012 й.