O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Кeлажагимиз ёниб бормоқда”

“Кeлажагимиз ёниб бормоқда”
238 views
09 October 2021 - 14:14

Инсонинг туғилиши бир фариштанинг дунё юзини кўргани кабидир аслида. Аммо Инсонинг ўлими шайтонинг ғалабаси билан тугамаслиги керак деб ўйлайман.

Инсон иблисга таслим бўлмаган ҳаёт йўлини яшаб ўтиши шарт. Ҳар ҳолда бу менинг фикрим!!!.

ЁНҒИН.

Яқинда- бешинчи октябрь куни турмуш ўртоғимни кўриб келиш учун, ўғлим Мустафо билан Қарши шаҳридан Косон туманига йўл олдик. Қаршининг Ерқўрғон бозори ёнида Косон таксиларининг сон-саноғига етиб бўлмай қоларди доим. Аксига олиб ўша куни такси кам эди. Ёнимга менинг тахминимча укам тенгги бир бола келиб “опа, Косонми”, деди. Мен ҳа деб жавоб бердим. Унга аниқ манзилини тушунтирдим. Кетдик опа бир киши керак эди ўзи деди .

Атрофдагилардан уч баробар арзон нарх айтди ҳайрон бўлдим. Такси эмас шунчаки йўловчи машина бўлса, бўш кетмай деб одам олаётгандир деб ўйладим ўзимча.

Машинаси четроқда экан. “Индаманг юким енгил ўзим кўтариб оламан” дейишимга қарамасдан, машинагача Мустафони кўтариб борди. Матизнинг орқа ўриндиғида иккита аёл киши олдинда эса бир нуроний ёшдаги бобо бор эди.

Йўл-йўлакай Мустафо билан суҳбатлашиб борар эканмиз. Ҳайдовчи бола “опа болангизни жуда қаттиқ яхши кўрар экансиз-а ?! деди. Бу вақтда келиб деярли барча йўловчилар тушиб қолишган эди.

Мен унинг болаларча берган бу саволига этибор ҳам қилмадим. Фақат “Ким боласини яхши кўрмайди. Буни ўз оти билан фарзанд дейдилар ахир, дедим кулиб”.

“Опа мени танидингизми” шу саволдан сўнг рўпарамга қарасам… У ҳали ҳам ойнадан бизга қараб турибди.

Йўлда, ишда, ўқишда, қаердадир кўрган бўлишим мумкин… Аммо Нега уни эслашим керак?.

Ҳаёлимдан шу савол айланаётган эди…

“Бундан бир ярим йилча олдин. Айнан шу матизда йўловчи олиб Қаршидан Косонга қайтаётган эдим… Машинанинг багажидан тутун чиқаётганини кўриб… Йўловчилар туша солиб қочишди… Атрофдаги одамларни деярли кўзим кўрмаётган эди. Фақат ҳозир ёнади ёниб кетади, деб мошинамни айланиб бақирардим. Атрофда одамлар ,машиналар кўп аммо ҳеч ким ёрдамга келмасди.

Ҳамма “қоч” ҳозир ёниб кетасан” деб бақирарди. Йўлнинг нари четида бир дамас тўхтади. Ёнимга келиб итариб юбордингиз “Ахмоқ ёниб кетсанку ҳозир”… деб эслайсизми?.

Сизни туширган таксис ортингиздан бақириб қолди… “Ўтирингге жойизга қўлизда болайиз бор”

Сизниям болангиз бор ака буям кимнидир боласи…

Ёрдам бериш керак, дедиз!. Шундан Кейин ўша дамасни шафёри, ичидаги иккита йўловчи эркак, тушиб келишди.

Улар билан бирга машинани ўчириб олдик.. Ўшанда уларга раҳмат айтганман. Кейин ўша шафёрни худойи (эҳсон)қилганимизда бобом уйга ҳам чақирдилар. Агар сиз ўшанда машинадан тушмаганинггизда, ўша шафёр ёрдам бермаганда портлаб кетган бўлармидим.

Ҳозир учрашмаган бўлармидик опа.

“Демак шундай бўлишини Оллоҳ хохлаган”… дедим-у буғзимга бир нарса тиқилиб қолди.

Менинг ундан сўрайдиган саволим бор эди. “Хафа бўлманг-гу ростанам ахмоқ экансиз” шу бир парча темир ҳаётиздан азизми?.

Сиз ота-она учун фарзанд нима эканлигини биласизми ўзи?. Машина нима у?. Ота -она учун бутун дунё бир тийин боласининг олдида. Эслайсизми ўшанда машина билан бирга ёниб кетишга тайёр турувдингиз…? Уриб ўлдирмасди-ку ота-онангиз. Қайтанга жонингиз омон қолганига шукр қилишарди!.

Бола елкаси оша бизга қарадида ОПА “МАН ЕТИММАН” деди. Жуда ёмон ҳолатга тушдим!!!.

“Кечирасиз, билмабман узр. Ўшанда машинанинг ёнидаги ҳолатингизи кўриб. Мактаб ўқувчиси бўлса керак, ота-онасидан берухсат ҳайдаб чиққан бўлса, қўрқанидан машина ёниб кетмасин деб машинага ёпишаяпти деб ўйлабман”.

Унда нимага бу машинага бунчалик ёпишиб олдингиз…?

Боланинг аянчлий кулган ҳолати кўз олдимда қолиб кетди. Опа деди-у рулдан иккала қўлини олиб қулочини ёзиб. “Биласизми мен бу машинани олиш учун неча йил Россияда қурилишда ишлаганман”…?

Бола йиғлаб юбормаслик учун менинг назаримда рулни бир шапатиладида … Тийинигача ҳалол бу опа деди.

Нечанчи йилсиз дедим беиҳтиёр ҳайрон қолиб.

Бор-йўғи мендан бир ёш кичкина экан-у. Аммо жуссаси жуда майда эди. Ўшанда ҳам ҳозир ҳам.

Етим боши билан бегона юртда тийинигача ҳалол пулни шу кичик жусаси билан тағинам ҚУРИЛИШДА қандай топганини тасаввур қилиб кўриш қийин эмас эди аслида. Бироздан сўнг у менга Мустафони кўрсатиб… БУ бола ўша чақалоқми опа деди. Йўқ бу тўнғич ўғлим ўшанда қўлимда кичигим Турон Бор эди дедим.

Манзилга етгач узатган йўл ҳақини олмай “Рахмат сизга опа” деди.

Сизга ҳам рахмат!!!

У менга ҳайрат билан қаради: Шу оддий ҳаракатни кўнглинггизда шунчалик сақлаб юрганинггиз учун ҳам дедим, машинадан тушаётиб.

Аслида бу воқеани ёзмоқчи эмас эдим.

Аммо менга баъзи бир саволлар тинчлик бермаяпти… Нуқул кўз олдимда тутаб ётган машина олдида ҳозир ёниб кетади деб қўрқув билан бақираётган бир бола ўтаверади. Атрофимда моли дунёсининг ширасидан кўзи ерни кўрмай пулини қаерга қўйишни билмай гандираклаб юрганлар бисёр.

Уларнинг ортиқча молу-дунёсининг менга ҳеч бир оғирлиги йўқ. Аммо улар халқнинг “нон пули” эвазига чўнтак қаппайтираётганлари учун, миллатнинг, Ватаннинг асл фарзандларини биз Россиянинг ҚОРА меҳнатига қурбон қилаётганимиз алам қилади ОДАМГА!!!.

Ориятли, диёнатли йигитларимиз “Тийинигача ҳалол буни” деб … машинаси билан ёниб кетишга ҳам тайёр.

КEЛАЖАГИМИЗ ЁНИБ БОРМОҚДА АХИР!!!.

БОЛАЛАРИМИЗНИНГ ТАҚДИРЛАРИ ҲАМ. ХЎШ МИЛЛАТИНИНГ ҚОНИНИ КАНАДEК СЎРИБ ЁТГАН ТЎНҒИЗЛАРНИ ЭЗИБ ТАШЛАЙДИГАН ВАҚТ КEЛМАДИМИКАН?. ОЧИҚ ГАПИРАМАН УЗР!. АММО ЮМШОҚ КEРEСЛОДА ЎТИРИБ ЎЗБEКИСТОН ОНАМНИНГ МУЛКИ ДEБ ЮРТИНИ ТАЛОН ТАРОЖ ҚИЛАЁТГАН АМАЛДОР ЭРКАК – “КИМНИНГДИР ЎҒЛИ”, “КИМНИНГДИР ОТАСИ” ЁКИ КИМНИНГДИР АКА-УКАСИ.. ҲАР ҲОЛДА КОИНОТДАН ТУШИБ ҚОЛГАН НОМАЪЛУМ ЖИСМ ЭМАС. ҚАЧОНКИ БИЗ АТРОФИМИЗНИ, ЎЗИМИЗНИ, ИСЛОҲ ҚИЛМАС ЭКАНМИЗ… РЎПАРАМИЗДАН ЧИҚҚАН ТЎНҒИЗЛАРНИ БИРМА-БИР СИДИРИБ ТАШЛАМАС ЭКАНМИЗ… АТРОФИМИЗДА ЁНҒИНЛАР БЎЛАВEРАДИ!!!.

АЧИНАРЛИЙСИ УНДА СИЗ-У БИЗНИНГ КEЛАЖАГИМИЗ ЭГАЛАРИ ҲАЛОК БЎЛИШИ МУМКИН!!!.

Шахрина Абдуразоқ

Манба: Facebook