Маълумки Ўзбекистон диктатори Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовага “Ўзбек халқи энг кўп нафратланадиган аёл” тамғаси босилган. Шунингдек у ҳақда хорижий матбуотдаги мақолаларда “Диктаторнинг қизи”, дея илова ҳам қилинади. Мана бу сайтда (nytimes.com) инглиз тилида босилган мақола ҳам “Ўзбекистонда энг кўп нафратланадиган шахснинг Депарьде ёрдамида юлдуз бўлишга уриниши”, дея номланган. Унда айтилишича, мамлакати Франциядан солиқ тўлашдан қочиб Русияга жойлашган франциялик санъаткор Депарьде Ўзбекистон диктаторининг қизи билан сунъий саҳнада ўрин олган.
Лаънат тамғаси урилган Гулнора Каримова эса бундай “ҳамкорликнинг” ташаббусчиси Депарьденинг ўзи эканлигини таъкидлаган. Тўғрида, чет эллик машҳур одамлар билан бирга бўлиш ҳар доим ҳам Гулноранинг ялиниб ёлворишига асосланмаслиги керак. Онда сонда чет элликлар ҳам Гулнорага бирон нарса таклиф қилишлари керак. Айниқса бу таклиф мумайгина пул келтирадиган бўлса, бу ҳақда асло тараддуд қилмаса ҳам бўлади. Бу пулларни Гулнора бечора ўзбек халқининг ризқидан ўғирлагани чет эллик “задагонларни” албатта қизиқтирмайди. Аммо бу масала ўзбек халқини ниҳоятда қизиқтириши ҳам рост. Шунинг учун ҳам Гулнора Каримова пешонасига босилган лаънат тамғасидан асло қутула олмайди….
Фурқатбек
8 январь 2013 йил