O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Лех Валенса: “Боксчи Путин билан шахмат ўйналмайди”

Лех Валенса: “Боксчи Путин билан шахмат ўйналмайди”
131 views
19 August 2014 - 12:04

14

Польшанинг «Солидарности» мустақил касаба уюшмасининг биринчи етакчиси ва Польшанинг собиқ президенти Лех Валенса яна Путин ҳақида сўз очди деб хабар берди Radio Szczecin.

“Путин омадсиздир, у бизга қанчалик шикаст етказсаҳа, қанчалик қонимизни тўкса ҳам барибир охирида ютқазади”, – дейди россия-украина урушига изоҳ бераркан собиқ президент Лех Валенса.

Унинг қайд этишича, бутун дунё Овўпа йўналишидан бориши, БМТ ва НАТО эса Путиннинг ақлини жойига киритиб қўядиган қақшатқич зарба устида иш олиб борувчи гуруҳни тузиши лозим.

Аввалроқ Rzeczpospolita газетасига берган интервьюси чоғида Нобель мукофоти лауреати Лех Валенса рус диктаторига эркакча жавоб бериш имкониятлари ҳали мавжудлигини таъкидлаганди.

“Путинга ўхшаганларни Гаага трибуналида ёки бошқа халқаро маҳкамада судлаш керак. Нормаларни, шартномаларни бузмаслик ва дунё халқларига таҳдид яратмаслик лозим. Нимадир қилиш керакки бундайлар ўз ҳаракатлари учун судланишлари муқаррар эканлигшини билиб қўйишсин. Бунинг учун жаҳон комиссияси тузиш ва Россияга қарши процессни бош лозим”, – деганди сиёсатчи.

Лех Валенсанинг фикрича дунё боксчи Путин билан шахмат ўйнамаслиги лозим.

“Агар биз ҳозир уни кечириб юборсак охири барчамиз учун фалокатли бўлади. Биз халқаро ҳамжиҳатликни тузишимиз керак”, – дея таъкидлаганди собиқ президент.

ЎХҲ ахборот бўлими