Эй, лозим кийган лозимсиз!
Эй, уятсиз бадбашара юз!
Сен бизга бегонасан!
Чунки сен ўзга тилда равон,
Ўзбек тилида эса нотовон гапирасан,
Қоғозга қараб гапирасан тилимизда…
Сенга жой йўқ дилимизда!
Йўқол!
Ҳамон йўқол даврамиздан,
Чиқиб кет дарҳол орамиздан!
Эй лозим кийган лозимсиз,
Сен ўзи кимга лозимсан?
Ўз бошингга лавозимсан,
Бир четга отган қоғозимсан,
Йўқол, даф бўл орамиздан,
Қонатма етар ярамизни…
Нафрат этдирдинг барчамизни.
Биз ўзбекмиз, эътиқодимиз бор.
Сенга бу тупроқлар энди тор.
Етар, изла ўзингга бошқа жойда ёр!
Эй, лозим кийган лозимсиз,
Яқинда кўтарамиз бошимизни,
Аммо сенинг башарангни кўрмаслик учун,
Кўзимизни ерга тикмоқдамиз,
Ҳозирча…
Йўқол, йўқол ахир,
Йўқол деганда кўппаклар ҳам,
Ғойиб бўлади.
Пойинг битди бу ерда,
Яқинда поймананг ҳам тўлади.
Келма, кет энди,
Ҳайф шунча сенга сўз !
Чунки сен юзсиз,
Лозим кийган лозимсизсан!
Номусли Ўзбек