O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Лукашенко янги ракеталарни Ўзбекистон полигонларида синашни айтиб ўтди

Лукашенко янги ракеталарни Ўзбекистон полигонларида синашни айтиб ўтди
198 views
23 May 2020 - 16:35

Беларуссия президенти Александр Лукашенко янги ракеталарни синовдан ӯтказиш учун бир неча давлатлар қаторида Ӯзбекистон полигонини ҳам танлади.

Аслида сиёсат оламида ӯзининг қатъий позицияси билан кӯзга ташлана олмаётган ҳар қандай давлатга мана шундай ёт кӯзлар қийшиқ нигоҳини кӯп қадайди.

Давлат номидан аллақандай Матвиенколар “Ӯзбекистон ЕОИИга қӯшилишга тайёр” деб баёнот беради, аллақандай Захаровалар бошқа давлатда давлат тили масаласига бурун тиқади, Лукашенколар давлат эгаси халқдан розилик олмай унинг ҳудудида ракета синовларини ӯтказажагини бемалол бутун дунёга маълум қилади.

Лукашенко кабиларнинг Ӯзбекистон полигонида ракета синовларини ӯтказиш учун Путин рухсати талаб қилиниши эса янада ачинарли!

Рўзибой Азимий

facebook.com