O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Л.Фабиан концертига бормаганлар паспортини олиб боради

Л.Фабиан концертига бормаганлар паспортини олиб боради
22 views
02 November 2013 - 12:26

10207395675_5c5194bf44_zСиёсий майдонда енгилгани айтилаётган Гулнора Каримовага тегишли Фонд Форум жамғармаси Лара Фабиан концертидан бенасиб бўлган мухлисларга юпатиш ўлароқ зудлик билан Россиядан Валерия номли хонанда келтирилди. Валерияни истамаганлар учун эса билет пуллари қайтариб берилиши fundforum.uz сайтида эълон қилинган эди.
Сайтнинг билдиришича, билет пулини қайтиб олиш фақат концертдан 10 кун кейин 7 ноябрь куни, у ҳам махсус формадаги ёма ариза билан “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасига мурожаат қилиш орқали берилади. «Аризага паспорт нусхаси илова қилиниши лозим», дейилади 30-октябр куни fund forum.uz сайтида ёйинланган эълонда.
Je T’aime қўшиғи билан ўзбекистонликлар эътиборини қозонган белгиялик хонанда Лара Фабиан 27-октябр куни Тошкентда Art Week Style.uz ҳафталиги доирасида концерт бериши кутилаётган эди. Ҳуқуқ фаолларининг “Ўзбек режимига хизмат қилмаслик” чақириғига амалан хонанда диктаторнинг қизи Гулнора Каримова томонидан уюштирилган бу концертини бекор қилди.
Л.Фабианнинг мазкур қарори дунёдаги бир қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш халқаро ташкилотлари, жумладан қароргоҳи Францияда жойлашган “Қийноқларга қарши насроний фаоллар” ташкилоти томонидан олқишланган эди.
Аввалроқ Гулнора Каримова ташаббуси билан уюштирилган тадбирларда қатнашиш учун Тошкентга келган хорижлик санъат юлдузларининг айримлари халқаро ҳамжамият танқидига учраган эди.
Л.Фабиан билети пулини қайтариб олиш учун ариза берган шахслардан шунингдек, паспорти ва унинг нусхаси ҳамда билетни ўзи билан бирга олиб бориш талаб қилинган.
Демак, белгиялик таниқли хонанда Лара Фабианни Тошкентда кўришдан бенасиб қолган мухлислари борди-ю концерт бекор қилингани ҳақидаги хабарни эшитган замон аччиқ устида билетни ғижимлаб ташлаган бўлсалар, у ҳолда пулидан умидини узаверсин.

ЎХҲ ахборот бўлими